Latest news

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  10 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман” News

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман”

УЕФА президент Мишель Платини ўзи эгаллаб турган лавозимдан четлатилганига муносабат билдириб, молиявий қаллобликда айбланаётгани юзасидан Франциянинг “Le Monde” нашри саволларига жавоб қайтарди.


Платини Блаттер ўзига тўлаган 2 миллион франк маблағ юзасидан батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қилди.


– ФИФА президенти Йозеф Блаттер сизга икки миллион франкни ҳеч қандай шартномасиз, 9 йил аввал тугаган шартнома юзасидан тўлаши қандай содир бўлди?

– Воқеа ғалати кўриниши мумкин, лекин барчаси қандай кечган бўлса, шундай айтаман. 1998 йил мен жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси президенти бўлгандим. ФИФАга янги президентлик сайловлари арафасида Блаттер мени хонасига чақирди. У менга маслаҳатчиси бўлишни таклиф қилди ва мендан қанча маош исташимни сўради. Мен жавоб бердим: “Миллион”. Бунга жавобан у маошни қайси валютада хоҳлаётганим билан қизиқди – рубл, лир ёки доллар? Кейин бир йил учун бир миллион Швнйцария франкига тенг маблағ тўлашга рози бўлди.

– Блаттернинг сўзларига ишондингизми? Сиз жуда ўзига бино қўйган инсонсиз ёки эҳтиётсизлик қилгансиз.

– Блаттер менга эркакчасига ваъда берганди. У ФИФА президентига айланди, ФИФА! Унга ишондим. Ҳар қандай ҳолатда, тушунишим бўйича, Швейцария қонунларида оғзаки ваъда ёзмасига тенглаштирилган. Нима бўлганда ҳам у ФИФА президенти бўлди ва сентябрь ойидан мен ишимни бошладим.

– Қандай иш учун бунча маош олишингиз лозим эди?

– Тақвимни ислоҳот қилиш устида ишладим, шунингдек, ФИФАнинг камбағал мамлакатлар футбол федерацияларига ёрдам ва кўмак берадиган лойиҳаларида қатнашдим. Блаттерга сафарлари давомида ҳамроҳлик қилдим. Қисқача айтганда, кўп ишладим ва буни кўплаб инсонлар тасдиқлашлари мумкин.

– Барибир бу нима учун Блаттер сизга 1998-2002 йилларда амалга оширилган иш учун 2011 йил пул тўлаганини тушунтирмайди.

– Дастлабки ойларда маошимни сўрамасдан ишладим. Бир қанча вақтдан кейин Блаттердан пул ҳақида сўраганимда шундай жавоб берди: “ФИФА бош котиби 300 минг олаётган ҳолда сизга 1 миллион тўлай олмайман. Сизга ҳам шундай шартнома берамиз ва қолганини кейинроқ тўлаймиз”. Бу ростдан ҳам содир бўлди.

– Сиз 9 йил кутгач, унга қарзи ҳақида эслатдингизми?

– 2002 йил июнда Блаттерга ишлашни тўхтатдим. Ўшанда ФИФАнинг ижроия қўмитаси таркибига киргандим. Пулга муҳтож бўлмаганим сабабли шунча пайт кутдим. Мен пул топишни 17 ёшимда бошлаганман. Футболда пул олиш мумкинлигини ўйламагандим ҳам. Отам математика ўқитувчиси эди ва “Нанси”да ўйнаганимда шундай сўраганди: “Унга футбол ўйнагани учун пул берасизми?” Ишонинг, молиявий томондан муҳтожлигим бўлмаган.

– Пулларингиз билан нима содир бўлди?

– ФИФАнинг молиявий бўлимидан Блаттер менга қарз бўлган суммани тўлаб беришни сўрадим. У менга ишлаган 4 йилимнинг ҳар йили учун 500 минг франкдан қарз бўлганди. Шу сабабли 2 миллион франк жўнатди. Бу суммадан солиқларни тўладим.

– Швейцария суди Қатарда 2022 йил ўтадиган жаҳон чемпионати учун берилган овозларга пора олинганлик юзасидан қизиқиб кўрди. Сиз ушбу давлатга овоз берганингиздан афсусланмайсизми?

– Йўқ. Мен ростдан ҳам Қатарга овоз берганман. Футбол энди ривожланаётган ва ҳали мундиал бўлмаган ҳудудда чемпионат ўтишини истаганман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика