Latest news

16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  0 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  1 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  6 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  4 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  3 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади" News

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади"

Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин иккала мураббий иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди. 

"Эртага ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам чиройли ва қизиқарли баҳс бўлиши кутилмоқда. Япония терма жамоаси жуда кучли, лекин биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйин мақоми қандай бўлишидан қатъий назар биз ўз ватанимиз шарафини ҳимоя қиламиз.

Бир қатор футболчиларимиз олимпия терма жамоаси сафида Бангладешдаги саралашда иштирок этмоқда. Японияга Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ҳам келмади. Бу футболчилар йўқ бўлса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Эртанги ўйин таркибга янги қўшилган футболчилар учун яхши имконият.

Япония термасида янги мураббий иш бошлади, шу боис эртага қандай ўйин кўрсатишлари мен учун жумбоқ. Аммо футболчилар ўша-ўша. Воҳид Халилхожич жуда тажрибали мураббий - Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. Менимча у Япония терма жамоаси билан муваффақиятга эриша олади. Япония каби биз ҳам Осиё Кубогида юқори мақсадларга эришмоқчи эдик, бироқ кучли рақибга ютқазиб қўйдик. Осиё Кубоги - тарихга айланди ва биз олдинга интилишимиз керак. Умид қиламанки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок эта оламиз", - дейди Қосимов.


ЎФФ матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика