Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  576 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди” News

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди”

Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Биринчи бўлим биз учун яхши бошланди. Тезда учта гол уришга эришдик. Захирадан тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олишмади. Голлар сонини кўпайтира олмадик. Иккинчи бўлимда шошилдик ва кўп хатога йўл қўйдик. Янада кўпроқ гол керак эди, лекин барибир натижадан қониқдим. Афғонистонга қарши баҳсда янада яхшироқ ўйнамоқчимиз", - дейди Миржалол Қосимов.

- Дастлабки гол урилган вақтда бангладешлик футболчи майдонда ётганди. Бу ФИФА қоидаларига зид келмайдими?
- Биз доим ФИФА қоидаларига бўйсунамиз. Лекин кўрган бўлсангиз рақибимиз илк дақиқалардан ўйин вақтини чўзишга уринди. Бундан ташқари гол урилган вақтда футболчимиз уни ётганини кўргани йўқ. Акс ҳолда тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилган бўларди.

- Ўзбекистон илк турда ҳам ғалаба қозонмоқчи эдинглар. Аммо дуранг бўлди. Бу сизларга бугун янада жаҳл билан ўйнашга ундадими?
- Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Биринчи ўйинда ҳам футболчиларим ҳаракат қилишди. Аммо Гонконг яхши ҳимояланди, ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш доим оғир. Бугун ҳам Гонконг кўп вақтини ҳимояда ўтказди.

- Гонконг билан ўйинда ҳам бугун ҳам Рашидовнинг қаноти фаол бўлди. Бу сиз томондан берилган кўрсатмами?
- Тўртта ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Фарруҳ Сайфиев кўпроқ ҳужумчиларга ёрдам бериши керак эди. Шу боис Козак кўпроқ чапда ўйнади.

- Афғонистонга қарши ўйинда захирадагиларни синаб кўриш имкони борми. Сабаби мусобақа узоқ давом этади...
- "A" гуруҳида Жанубий Корея биринчи ўринда бормоқда. Шу боис гуруҳдан чиқиб мезбонларга қарши ўйнашни истамасдик. Шу боис биз биринчи ўринни олмоқчимиз. Аммо Афғонистонга қарши ўйинга қадар асосий таркиб футболчиларга дам берамиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика