Миржалол Қосимов: "Якуний рўйхатни аниқлашда жуда қийналдим"
29 dec 2014 20:31
News
Миржалол Қосимов: "Якуний рўйхатни аниқлашда жуда қийналдим"
Кеча бўлиб ўтган Ироқ - Ўзбекистон (0:0) учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Миржалол Қосимовдан интервью олдик.
"Биринчи бўлимда вазиятлар жуда кўп имкониятлар содир этилмоқда. Лекин улардан унумли фойдалана олмаяпмиз", - деб гап бошлади Қосимов.
- Қанотда Рашидов ўйнади, нариги қанотда Кападзе ва Жепаров алмашиб туришди. Ёки Рашидов соф ҳужумчи бўлиб ўйнаши керакмиди?
- Бу ерда вазиятга қараб йигитлар бир-бирларининг ўрнини тўлдиришлари керак эди. Янги Зеландия билан баҳсда ҳам деярли шундай ўйнагандик. Бу самара келтирганди. Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров жароҳат туфайли биринчи бор майдонга тушишди.
- Бугунги ўйинни КХДРдан бизни кузатиш учун мураббийлар келишди. Бу сизга барча карталарни очиб ташламасликка сабаб бўлдими?
- Йўқ бизнинг асосий мақсадимиз кўпроқ тўп билан ўйнаши эди. Масалан, Одил Аҳмедов жароҳатидан сўнг энди сафга қайтди. Шу боис таркибни анчагина ўзгартирдим. Аҳмедов ва Жепаров кузатувчилар бўлгани учун ҳам барча ҳислатларини кўрсатишмади. Барча йигитларга бир хил юклама беришга қарор қилдим.
- Ироқ билан биринчи ўйинда Муллажонов кўп хато қилганди, бу сафар у ҳам, бошқа ҳимоячилар ҳам деярли хато қилишмади. Бугунги ўйинда ҳимоячилардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ҳимоядан қачон қониқиш ҳосил қиламиз? Қачонки олдимизга қўйилган мақсадга эришсак. Лекин ўтган ўйинга нисбатан хатолар камайганини сездим. Ҳимоячилар умуман хатога йўл қўймаслиги керак. Улар ярим ҳимоячиларга ёрдам беришлари керак. Иордания билан ўйинда ўз айбимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Ироқ билан илк учрашувда ҳам жиддий хатолар бўлди.
- Аҳмедов ва Жепаров жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган эди. Тўхтахўжаев эса соғ бўла туриб ўйнай олмаётган эди. Ислом ўз формасини ушлаб турган эканми?
- Тўғри дисквалификациянинг руҳий таъсир бўлади. Лекин учта йиғинимиздаги биронта машғулотни ўтказиб юборгани йўқ. Шу боис формаси жойида, бироқ ўйин амалиёти йўқ эди. Йиғиндаги сўнгги баҳс бўлгани учун унга имкон беришга қарор қилдим.
- Бугун Бобур Йўлдошев, Жавлон Иброҳимов ва Игорь Сергеев ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Жавлонда жароҳати борлиги туфайли қайдномага киритилмади. Сергеев ўтган ўйинда қўлидан кичик жароҳат олганди.
- Осиё Кубогига қайси футболчилар бормайдиган бўлди?
- Бобур Йўлдошев ва Жавлон Иброҳимов афсуски якуний рўйхатдан ўрин олмайди. Учинчи футболчи ким бўлиши ҳали номаълум. Баҳодир Насимов ёки Наврўз Алимовдан бири Австралияга бормайди. Лекин бу футболчилар рўйхатдан ўрин олмадим деб хафа бўлишлпри керак эмас. Олдин ҳам айтганман, қитъа чемпионатига 23 нафар футболчини олиб бориш керак. Қўлимда бўлса барча йигитларни олиб кетардим. Рости қарор қабул қилиш жуда оғир бўлди. Терма сафида машғулот ўтказган барча йигитларнинг тайёргарлик жараёнида ёрдами тегди. Бундан олдинги йиғинда иштирок этиб сўнгги йиғинга келмаганлар ҳам борини бериб ҳаракат қилганди.
- Насиб қилса Осиё Кубогида яхши натижа қайд этсак. Терма жамоани мукофотлаш бўлади. Ўшанда мана шу рўйхатга киритилмай қолган уч футболчи ҳам инобатга олинадими?
- Албатта, нафақат бу футболчилар, айтганимдек бундан олдинги йиғинларда қатнашган футболчилар ҳам инобатга олинади. Ҳеч кимни эсдан чиқармаймиз.
Нодирхўжа Юлдашев

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments