Latest news

20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  32 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  1 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  45 19:30Суперлига. ОКМК - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  4 19:10БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" ўз уйида "Ал Айн"ни қабул қилмоқда, Абдуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  39 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  6 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  29

Миржалол Қосимов: "Якуний паллада оқсаяпмиз" News

Миржалол Қосимов: "Якуний паллада оқсаяпмиз"

Ўзбекистон - Баҳрайн (0:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фарруҳ Сайфиевни илк бор чап қанот ҳимоясида ўйнатиб кўрдик. Баъзи вазиятларда учта ҳимоячи бўлиб ўйнадик. Менимча Сайфиев яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйинимиз ёмон чиққани йўқ, тўп назорати бизда бўлди. Лекин имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Ҳужум чизиғи мени хавотирга солмоқда", - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун Фарруҳ Сайфиевни чап қанот ҳимоясида синашдан мақсад кутилмаган жароҳат бўлиб қолса уларга тайёр туриш учунми?
- Буни анчадан бери ўйлаб юрган эдик. Мана бугун имконият бўлди ва Фарруҳни чап қанотда синаб кўрдим.

- Акбар Тўраевнинг майдонга тушгани учта ўйинда учта дарвозабонга имкон бериш учун қилиндими?
- Албатта, тўғри таъкидладингиз. Ўртоқлик ўйинларида барча посбонларимизни текшириб оламиз.

- Марказда ўйинимиз яхши чиқмоқда, лекин ҳужумда бундай деб бўлмайди...

- Мен ҳам шуни айтдимда. Якуний паллада биз яхши ҳаракат қила олмаяпмиз. Бундан ташқари об-ҳавонинг ҳам таъсири бўлгани турган гап.

- Бугун Баҳрайн ўз ўйинини кўрсата олмадими ёки биз бунга йўл қўймадикми?
- Ўртоқлик ўйини бўлгани учун ҳам бироз сустроқ ўйнашди. Бу руҳият билан боғлиқ. Бундай баҳсларда ҳеч ким 100 фоиз кучи билан ўйнамайди.

- Иккинчи бўлимда асосий ўйинчиларга дам берганингиз сабаби уларни БАА билан баҳсга асрашмиди?
- Асосий сабаби об-ҳавонинг иссиқлиги бўлди. Бундан ташқари БАА билан ўйиндан олдин қолган ўйинчиларга ҳам имкон беришни кўзлагандим.

- Бугун ҳакамларга биз томондан эътирозлар кўп бўлди. Элликка-эллик вазиятларда рақиб фойдасига қарор чиқарилди.
- Менимча терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда юқорироқ савиядаги ҳакамлар ишлаши керак. Оддий вазиятларда ҳам бизга қарши қарорлар қабул қилинди.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика