Latest news

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  2 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  3 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  59 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

Миржалол Қосимов: «Вьтенамга қарши ўйинда Ўзбекистон фаворит» News

Миржалол Қосимов: «Вьтенамга қарши ўйинда Ўзбекистон фаворит»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Вьетнамга қарши ўйинда Ўзбекистонни фаворит деб атади ва сафар ўйинида жамоаси ғалаба қозониб, Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма олиш учун имкониятларини оширишини таъкидлади.
14 ноябрь куни Вьетнам Футбол Федерацияси биносида ОК-2015 саралаш 4 туридан ўрин олган Вьетнам - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида маҳаллий ОАВ саволларига жавоб берган Миржалол Қосимов эртага бўлиб ўтадиган ўйинда ўз шогирдларининг ғалаба қозонишларига ишонишини айтди. «Биз рақибни хурмат қиламиз. Тошкентдаги ўйинда Вьетнам ўзини яхши томонлама кўрсатди. Биз Вьетнамни яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрдик. Бу рақибга хурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкин, эртага бўладиган ўйинда биз фаворит сифатида майдонга тушамиз. Биз ғалаба қозонишимизга ва Осиё Кубогига бериладиган йўлланма учун имкониятларимизни яхшилаб олишимизга ишонаман», - дейди Қосимов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийининг айтишича, Тошкентдан Ханойга бўлган узоқ муддатли парвоз жамоа ўйинига таъсир қилмайди.

«Ханойгача парвозимиз узоқ давом этди. Аммо, кеча дам олдик ва жисмоний ҳолатимизни анча яхшилаб олдик. Айни дамда терма жамоамиз аъзолари яхши жисмоний ҳолатда. Кайфият ҳам аъло даражада. Ҳозир бутун терма жамоа аъзоларининг фикри эртага бўлиб ўтадиган ўйинга қаратилган».

Матбуот анжуманида саралашнинг «Е» гуруҳидан Осиё Чемпионатига тўғридан тўғри йўлланма оладиган икки терма жамоа ким бўлади деган саволга, Миржалол Қосимов қисқа ва аниқ жавоб беради.

«Мазкур гуруҳдан Осиё Чемпионатига БАА ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади», - дейди Қосимов.

Миржалол Қосимов билан биргаликда ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Вьетнамга қарши кечадиган ўйинда терма жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушишини таъкидлади.

«Вьетнам жуда яхши жамоа аммо уларни мағлуб этишимиз шарт. Уларнинг таркибида 19 рақамли ўйинчини алоҳида тилга олган бўлар эдим. Тошкентдаги ўйинда жамоа сардори сифатида майдонга тушган ва ўйинда анча яхши таассурот қолдирган эди», - деди Денисов.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 саралаши, 4 туридан ўрин олган Вьетнам - Ўзбекистон 15 ноябрь куни Ханойдаги «Май Дин» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.


Бахтиёр Маметов (ЎФФ матбуот хизмати) Ханой
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика