Latest news

15:38"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда  0 15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  6 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  1 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  13 13:39"Лечче" футболчиси Аморимнинг биринчи хариди бўлиши мумкин  0 13:13ОФКнинг "Pro" лицензияси бўйича мураббийлик ўқув-курсининг 3-модули Бельгияда давом этмоқда  0 12:45"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади  5 12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  1 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  10 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  28 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  22 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  2 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   42 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2

Миржалол Қосимов: "Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга раҳмат" News

Миржалол Қосимов: "Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга раҳмат"

Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Бугунги ўйинда муҳими ғалаба бўлди. Бундай юқори савиядаги мусобақада ҳаяжон бўлади. Йигитлар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Ўзбекистондан шунча йўл босиб келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳам ғалабада хиссалари бор", - деб гап бошлади Қосимов. 


Қосимов билан бирга ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Игорь Сергеев ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.

Игорь Сергеев: "Албатта гол уриш ёқимли, айниқса мана шундай мусобақада ва гол ғалаба келтирса. Ким гол уриши муҳим эмас, асосий ғалаба. Биринчи ўйин жуда қийин бўлади. Биз ғалабага эриша олдик. Бугун фақат мен эмас барчамиз энг яхши бўлдик".


- Дарвозабон сўнгги сонияларда ажойиб сейв намойиш этди. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Игорь айтганидек бугун барча яхши ўйнади. Нестеров жамоамизни голдан қутқариб қолди. Бекорга дарвозабон ярим жамоа дейишмайди.


- Биз КХДР терма жамоаси қарши ҳужумда ўйнашини кутгандик. Лекин ўйиннинг бир қисмида кучли прессингда ҳаракат қилишди.

- Бутун ўйин давомида прессинг қиладиган жамоа йўқ. Ўз навбатдаги кучли ёмғирнинг таъсири ҳам бўлди. Бизнинг кучли томонимиз тўп билан муомала қилиш. Ёмғир бу борада қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимнинг ярмида ўз ўйинимизни тўлиқ намойиш этишни бошладик ва ғалабага эришдик. 


- Ғалаба билан табриклайман. Хитой терма жамоасини қаначлик ўрганиб чиқдингиз? Уларнинг жамоасида энг яхши футболчи деб кимни айта оласиз? 

- Гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Ҳозир Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувни ҳам кўриб чиқамиз. Хитой терма жамоаси анча ривожланишга эришди. Уларда битта футболчини кўрсатиб бўлмайди, хитойликлар жамоавий ўйнашади. 


- Ўзбекистон терма жамоаси кўп ҳужум қилди ва имкониятлардан фойдаланишда кўп хатога йўл қўйдинглар.

- Тўғри вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Бундай мусобақада вазият яратишнинг ўзи қийин. 1:0 вақтида иккинчи голни урганимизда ишончли ғалабага эришардик. Футбол шуниси билан қизиқ, ҳар бир ҳужум гол билан тугайвермайди. 


- Хитойга қарши махсус тайёргарлик кўраяпсизларми?

- Бугун КХДРни мағлуб этдик. Энди Хитойга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


- 2011 йилги Осиё Кубогидаги натижани такрорлай оласизларми?

- Албатта ҳаракат қиламиз. Ундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишга уринамиз.


- Бугун Осиё Кубогидаги дебют учрашувида илк голингизни урдингиз. Сиз ўз вақтида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўпурар бўлгансиз. Австралиядаги мусобақада ҳам тўпурар бўлишни истайсизми?

Игорь Сергеев: - Албатта тўпурар бўлишни истайман. Лекин бу бош мақсадим эмас, асосийси терма жамоанинг ғалабаси. Агар вазият бўлса шеригимга ҳам тўп узатишим мумкин. 


- Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўп гол урадиган футболчилар камайиб кетганди. Сиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам кўплаб голлар урдингиз, терма жамоада ҳам ураяпсиз. Бунга қандай эришаяпсиз?

Бу саволга Игорь эмас бош мураббий Миржалол Қосимов жавоб берди: - Албатта ҳужумчи гол уриши керак. Агар ўз устидан ишлашда давом этиб машғулотларда астойидил ишлайверса ҳали кўплаб голлар ураверади.


Нарзулла Сайдуллаев

Сидней шаҳридан

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика