Latest news

12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  1 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  1 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  0 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  26 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1 09:20Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги дебюти қачон бўлиши маълум  2 08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  7 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  12

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди News

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов мамлакат футзал, ўсмирлар, U-19 ва U-20 ёшлар ҳамда миллий терма жамоа мураббийларини тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан амалдаги шартнома узайтирилди. Мутахассис 2014 йил давомида миллий терма жамоани Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 финал босқичи учрашувларига тайёрлайди.

Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар мураббийлари ҳам тасдиқланди. Жумладан, 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ишини давом эттиради.

Ҳар иккала мутахассис 2013 йил кузида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 2014 йилги Осиё чемпионатлари финал босқич йўлланмасини қўлга киритган. Олимхўжаев ўз шогирдларини Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигига тайёрласа, Евстафеев Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўради.

2014 йилнинг январь ойида Уммонда ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионатида 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йўл олади. Шунингдек, 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларига Ўзбекистон футзал терма жамоасини Баҳодир Аҳмедов тайёрлайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика