Latest news

20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  0 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  4 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  8 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим" News

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим"

Ғузорда “Шўртан” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтган учрашув якунига етгач, дастлаб журналистларга ўз фикрларини меҳмонлар устози билдирди.
Ғузорда қийин учрашув ўтказдик. Негаки, “Шўртан” ҳам ўзига хос жамоа ва буни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоа сифатида рақибга очко улашишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски, бугун ўзимиз учун қимматли бўлган очколарни бой бердик. Лекин олдимизда ҳали ўйинлар бор ва биз навбатдаги учрашувларда максимал даражада ҳаракат қилиб борамиз.

-Бугун “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишига нима етишмади?
-Энг биринчи галда таркиб ва ўйин тактикасини танлашда хато қилдим. Кейин эса йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олмадим. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган “Бунёдкор”га қарши ҳар қандай жамоа бир неча карра ортиқча куч билан тўп суришга, қаршилик қилишга интилади. Бугун биз “Шўртан” жамоаси мисолида бу ҳолатга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

-Очко йўқотилиши шогирдларингиз кайфиятига қанчалик тарзда салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
-Аввало ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Йигитларни кайфиятини кўтарган ҳолда навбатдаги учрашувларга ҳар доимгидек тайёргарликни сусайтирмай олиб борамиз. Олдимизда чемпионатнинг “Навбаҳор”га қарши ўйини ва мавсумнинг энг муҳим беллашувларидан бири – мамлакат Кубоги учун “Насаф” билан “тўқнашувимиз” кутиб турибди. Бунга йигитлар билан профессионал тарзда ёндошиб, иш олиб борамиз.

-Мутахассис сифатида аутсайдерлар қаторида бораётган бугунги рақиб жамоанинг ҳолатини қандай баҳолайсиз. Нима деб ўйлайсиз “Шўртан” олий лигада қолиш масаласини ижобий ҳал қила оладими?
-Ташқаридан баҳо бериш осон иш эмас. Шунга қарамай “Шўртан”нинг ўйини менга ёқди. Таркибда яхши футболчилар борлиги кўриниб турибди. Аммо жамоа сўнгги ўйинларда қимматли очколарни бой бериб қўйди. Мисол учун ўз майдонида “Динамо” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” ва сафарда “Бухоро”га мағлуб бўлди. Бундай ҳолатда тезроқ чиқиб кетилса ва кейинги учрашувларда бугунгидек ўйин намойиш этилса, “Шўртан” элитада қолиш масаласини ўзи учун ижобий ҳал этиши, албатта мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика