Latest news

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  9 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Миржалол Қосимов: "Собирхўжаевга кўп маротаба Аҳмедовни мисол келтираман" News

Миржалол Қосимов: "Собирхўжаевга кўп маротаба Аҳмедовни мисол келтираман"

"Бугунги ўйин яхши ўтди деб айта оламан. Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли", - дейди Миржалол Қосимов.
- Бугун Собирхўжаев яхшилардан бири бўлди, унинг келажакдаги фаолиятига қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Сардорни беш ёшлигидан биламан. Истеъдоди кучли футболчи. Умид қиламанки ундан келажакда МТЖ учун ҳам яхши ўйинчи чиқади. Кўп маротаба Сардорга Одил Аҳмедовнинг фаолиятини ўрнак қилиб кўрсатаман.

- Бугун "Бунёдкор" икки ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Одатда сиз бир нафар ҳужумчи билан ўйнардингиз?
- Агар ярим ҳимоячилар ўйин кунига ҳужумчига нисбатан кучли бўлиб ва фойдаси катта бўладиган бўлса, ярим ҳимоячилар сонини кўпайтирган мақул. Вазиятга қараб тактикамизни ўзгартириб борамиз.

- Тўраев, Ҳасанов ва Нестеров бугун "Бунёдкор"га рақиб сифатида майдонга тушдилар...
- Бу ҳаёт. Улар билан майдон ташқарисида дўстимиз, майдонда эса рақиб.

- Карлос Котога ўйинни тўлиқ ўтказиш имконият бермадингиз. Уни маҳаллий футболчилардан бир калла устун деб айта оласизми?
- Мавсум энди бошланди. Унга вақт беришимиз керак. Ўйлайманки, унинг жамоамизга фойдаси тегади.

- 11 март куниги ОЧЛ ўйини қаерда бўлади?
- Ўз майдонида ҳужум қилаётган жамоа учун майдоннинг ҳолати катта аҳамият касб этади. Майсанинг бугунги ҳолатини суратга олиб ОФКга юбордик. Агар рухсат беришса 11 март куни "Пахтакор" Марказий стадионида уй учрашувимизни ўтказамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика