Latest news

08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  2 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  3 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0

Миржалол Қосимов: "Шунақа ўйинлар кўп бўлгани яхши" News

Миржалол Қосимов: "Шунақа ўйинлар кўп бўлгани яхши"

Бугун бўлиб ўтган "Пахтакор" ва "Қайрат" фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Миржалол Қосимов ҳам иштирок этди.
Терма жамоамиз бош мураббийи ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушди. 4:4 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, чиройли футбол бўлди, - дейди Миржалол Қўшоқович. - Дарвозаларга саккизта тўп киритилди, бу эса мухлисларга ёқди. Ҳаммамизга маълум, авваллари "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги баҳслар ниҳоятда шиддатли кечарди. Стадионга одам ҳам кўп келарди. Бугунги ўртоқлик баҳсида майдонда тўп тепиш билан бирга ўша дамларни ёдга олдик. Қолаверса, "Пахтакор"даги собиқ жамоадошлар билан ҳам анчадан бери йиғилмагандик, шу баҳонада кўришиб гаплашдик. Фахрийлар ўртасида мана шундай учрашувларни тез-тез ташкиллаштириб туриш керак деб ўлайман. Бу ҳам футболнинг оммавийлиги ошишига олиб кетади. Ўз вақтида нафақат Қайрат, балки Тожикистоннинг "Помир" клубига қарши ўйинлар ҳам дерби мақомида кечарди.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика