Latest news

10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  9 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  0 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  10 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  3 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  49 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  2 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0

Миржалол Қосимов: "Рақибни менсимасдан ўйнаш керак эмас" News

Миржалол Қосимов: "Рақибни менсимасдан ўйнаш керак эмас"

Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Вьетнам (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов қатнашди.
“Бугунги баҳснинг биринчи бўлимида ўйинимиз унчалик чиқмади. Иккинчи бўлимда захирадан тушган ёшлар ишончни оқлашди. Шу сабабли рақибни мағлуб этдик”, дейди Миржалол Қосимов.

“Бундай рақибни менсимасдан ўйнаш қимматга тушади. Футболчилар бемалолроқ ўйнашди ва бундан табиийки қониқмадим”.

“Гол урганимиздан сўнг яна ҳужумга ўтдик ва кутилмаганда тўп ўтказиб юбордик. Вьетнам қарши ҳужумда яхши ўйнашини билардик”.

“Бугун тажрибали ўйинчилар яхши ўйнамади демайман, шунчаки йигитлар рақибни менсимади ва улар ўйин темпини туширишди, кўрдинглар ётиб олишлар бўлди”.

“Элдор Суюнов ҳақида фикрим яхши, ёмон ўйнамади. Аслида бугун Вьетнамда жуда кам имконият бўлди”.

"Бугунги ўйин учун легионерларни жазолаб захирага ўтказиб қўймайсизми? Айтганимдек бу менсимаслик бўлди холос, улар ўз клубларида яхши уўйнашади. Лекин майдонга чиққанда охиригача ҳаракат қилиш керак. Ўйинчиларда доимо истак бўлиши керак".


Беҳзод Назаров ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика