Latest news

16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3

Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоага бош мураббийи бўлди News

Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоага бош мураббийи бўлди

Сентябрь ойида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар жамоасига бош мураббий этиб Миржалол Қосимов тайинланди.
Унга худди миллий терма жамоада бўлгани каби Шуҳрат Мақсудов ёрдам беради.

Янги тузилган терма жамоанинг дастлабки йиғини июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ёзги йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда бир нечта терма жамоалар билан музокаралар олиб бориляпти.

Миржалол Қўшоқовичнинг сайтимизга берган интервьюсига кўра, терма жамоа мураббийлар штабида яна бир мураббий иш бошлайди. Яыин кунларда бу мутахассиснинг номига ойдинлик киритилади. Кўп эҳтимол билан бу мутахассис шу ёшдаги футболчилар билан ишлаган мураббий бўлади. Инчхондаги Осиё ўйинларида 1991, 1992, 1993 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Бундан ташқари, мусобақа регламентида уч нафар ёши катта футболчининг қатнашишига ҳам рухсат этилган. Қосимов бундай имкониятдан фойдаланади. Фақат Осиё ўйинлари ФИФА кунига киритилмагани учун легионерлар масаласида муаммо юзага келади. Бунда маҳаллий ёши катта футболчиларимизнинг Кореяга бориш эҳтимоли юқори бўлади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика