Latest news

21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10

Миржалол Қосимов: "Менга охиригача курашадиган футболчи керак" News

Миржалол Қосимов: "Менга охиригача курашадиган футболчи керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Эронга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Натижа бундай бўлишини кутмагандик. Бу ўртоқлик ўйини эди. Эрон терма жамоаси кучли жамоа ҳисобланади. Шунга қарамай, ўйин давомида футболчилар бир бирини тушуниб ҳаракат қилишди. Албатта, ўйин сўнггида ўтказиб юборган голимиз мухлисларимизни ранжитди.


Икром Алибоев тўғрисидаги фикрларингиз...

Бугун унинг дебют ўйинида ғалаба бўлишини истагандик. Аммо... Унинг биринчи ўйини барчада илиқ таассурот қолдирди. Унинг курашувчанлиги, яккакурашларда ўзини олиб қочмаслиги футболчи учун муҳим нарса. У шу тарзда давом этиши лозим. 

Ўйиннинг белгиланган вақтига қандай қарайсиз?

Бу ўйиннинг бошланиш вақти биз учун ҳам мос эди.

Эрон очилгани йўқ ва улар иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди. Олдинги чизиқда жуда яхши футболчилари бор. Қарши ҳужумларда фаол бўлишди. 


Санжар Шоаҳмедовнинг ўйини ва ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган футболчиларимиз ҳақида фикрларингиз...

Шоаҳмедов ҳақиқатдан ҳам бу йил ўзини кўрсатмоқда. Лекин, бир нарсани эсдан чиқариш керак эмас. Футболда 11 киши ҳаракат қилади. Жамоанинг янгиланиши ҳам аста секинлик билан бўлиши лозим. 

ЖЧдаги ёшлар яхши ҳаракат қилишмоқда. Лекин, ёшлар ва катталар ўртасида фарқ бор. Улар МТЖ учун ҳали ўзларини ҳар томонлама кўрсатишлари керак. Ушбу терма жамоада келажаги порлоқ футболчилар бор. 

Футболчилар шунингдек миллий чемпионатда ўзларини кўрсатишлари лозим.


Ҳужумчини нимага қараб чақирасиз? Статистикага қарабми ёки ўйинига қараб? Масалан, Гейнрих, Абдухолиқов каби футболчилар бор...

Абдуҳолиқов яхши футболчи. Менга Сергеев, Насимов каби футболчиларнинг ҳаракати маъқул келмоқда. Уларнинг статистикасига қараб эмас, ўйинига қараб таклиф қиламан. Менга охиригача курашадиган футболчи керак. Мен шу омилга қараб футболчи танлайман. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Бугун масалан Филиппин ҳам ғалаба қозонди. Уларнинг ўйинларини ҳам кўриб чиқдик.


Шимолий Кореяни ўрганиш қай тарзда кетмоқда?

Уларни тўғри тушуниш керак. Кореяликларга қарши ўйин доим қийин бўлади. Бугунги ўйиннинг фойдаси тегади деб ўйлайман кейинги ўйинда. Мақсадимиз, ўша ўйинда ғалаба қозониш. 


Азиз Тўхтамуродов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика