Latest news

02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" мағлуб бўлди  15 02:45АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  10 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  2 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1

Миржалол Қосимов: "КХДРни имкон қадар тўпсиз қолдиришимиз керак" News

Миржалол Қосимов: "КХДРни имкон қадар тўпсиз қолдиришимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов КХДРга қарши ўйин олдидан сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.
"КХДР терма жамоаси ўрганиб чиқдик. Улар бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Таиланд, Вьетнам каби терма жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги дастлабки ўйинда Яман билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. КХДР таркибида ўша 9-рақамли футболчиси хавфли, кейин 17-рақамда ҳаракат қиладиган ўйинчиси ҳам жуда яхши ўйнайди. Таянч зонасида эса 20-рақамдаги футболчиси етакчи футболчилардан бири. Умуман олганда улар аскарларга ўхшаб жанг қилишади. КХДР жисмонан кучли жамоа. Уларнинг ҳужумлари асосан 9-рақамли ҳужумчиси орқали ташкил этилади. Шуни унутмаслик керакки, КХДР жудаям интизомли жамоа. Масалан Яман билан ўйинда ҳам улар жуда фаол ўйнашди. Гол урилгунга қадар КХДР рақибга босим уюштиришди.

Яман ҳимоячисининг хатосидан сўнг кореялик футболчи жуда чиройли гол муаллифига айланди. Голдан сўнг КХДР иккинчи рақам остида ўйнади. Лекин бу Яманга қарши ўйин. КХДР ўз майдонида бўладиган баҳсда албатта янада кучлироқ ўйнайди. Айтиб ўтганимдек, аскарларга ўхшаб жанг қилишга одатланишган. Ҳимоядан ҳужумга, ҳужумдан ҳимояга ўтишда тез ҳаракат қилишади. Ўз уйларидаги ўйинда енгилроқ, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнашга ҳаракат қилишади. Бу жамоа ҳаводаги якка-курашларда ҳам жуда яхши ўйнашади. Улар билан ўйинда тўпни йўқотмаслик зарур. Уларни кўпроқ тўпсиз қолдириш лозим", - дея ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди Миржалол Қосимов.

- Бу рақибга қарши ўйинда алоҳида режа тузилганми?

- Авваламбор КХДРни қарши ҳужумда ўтказиб юбормаслигимиз зарур. Улар ҳимоядан тезда ҳужумга ўтиб кетишади. КХДРнинг ҳужум чизиғи кучли. Уларга бўш ҳудудларни бермаслигимиз керак. КХДР ўз майдонида ўйнайди, шу боис улар барибир ҳужумга ўтишади. Ўшанда рақибни тезкор қарши ҳужум орқали рақибни ушлашимиз лозим. Биз КХДРни имкон қадар тўпсиз қолдиришимиз керак бўлади. Кўп нарса ўйин боришига боғлиқ ва шунга қараб баъзи ўзгаришлар қилиниши мумкин.

КХДР терма жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида жисмонан бақувват футболчилар ҳаракат қилишади. Биз асосан ўртани ушлашимиз керак. Бизда ҳам бир неча йиллар буён ярим ҳимоячиларимиз қолган чизиқдаги футболчилардан кўра кучлироқ ҳисобланиб келишади. Шу боисдан бу баҳсда асосий урғуни ўрта чизиқ вакилларига қаратамиз.


Шахбоз Беғамов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика