Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Миржалол Қосимов: "Гуруҳдан чиқишни истасак эртага ғалаба қозонишимиз керак" News

Миржалол Қосимов: "Гуруҳдан чиқишни истасак эртага ғалаба қозонишимиз керак"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Фулад” (Эрон) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа ҳужумчсии Воҳид Шодиев қатнашди.

"Авваламбор барчангизни келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. "Ал Жаиш" билан ўйиндан аввал имкониятларимиз яхши эди. Гуруҳдан чиқишни истасак эртага ғалаба қозонишимиз керак. Эрон жамоалар яхши шаклланган. Ўз навбатида биз ҳам кучсиз эмасмиз. Ҳозирги кунга келиб "Фулад" яхши таркибга эга. "Ал Жаиш" билан ўйинда иккинчи рақамда ҳаракат қилган бўлса, "Ал Фатҳ" билан биринчи рақамда тўп тепди. Уларда 4 очко, бизда битта. Шунинг учун ютишимиз керак", - дейди Миржалол Қосимов.

"Фулад"ни ҳурмат қилган ҳолда, очко бизга кўпроқ керак деб ўйлайман. Бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дея мураббийини қўллаб-қувватлади Шодиев.

- Таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Жавлон Иброҳимов охирги ўйинда бошидан жароҳат олган. Йўқотадиган нарсамиз эса қолмади.

- Жамоанинг ўйинида пасайиш кузатилгандек бўлмаяптими?
- Ундай демаган бўлардим. Бизга қарши майдонга чиққан жамоа икки карра куч билан ўйнайди. Имкон қадар ўзини кўрсатгиси келади. Шунинг учун бизга осон эмас. Баъзи жойларда ўйинимиз чиқмаяпти. Аммо мен улага ишонаман.

- МТЖ ва ички чемпионатда гол уряпсиз, ОЧЛда нима етишмаяпти?
Воҳид Шодиев:
- ОЧЛ мен учун янги мусобақа. Аммо бу ерда ҳам ҳаракат қиламан голлар уришга.

- Захира ўриндиғини торлига нима сабаб бўлди, мавсум оралиғидаги трансферлар билан ким шуғлланди?
- Кетганларни ўрнини очонликча тўлдириб бўлмайди. Нестеров, Тўраев, Ҳасанов, Филипосян ва Таран. Ярим жамоа деса ҳам бўлаверади. Бор салоҳиятимизни ишга солиб жамоа туздик деб айта оламан. Бизга бироз вақт керак.

- "Футбол шарҳи"да Ислом Аҳмедов "Бунёдкор"ни ОЧЛдаги омадсиз иштирокига чемпионатдаги кучсиз жамоаларнинг кўплигида деб айтди...
- Қани эди чемпионлик учун курашадиган жамоалар сони кўп бўлса. Бу нафақат ОЧЛда, балки, МТЖ учун ҳам катта фойда.

- "Фулад"нинг қайси томониларини кучли деб айта оласиз?
- Эронлик футболчилар тезкор ҳаркат қилишади. Айниқса қарши ҳужумда тезкорлик билан ўтиб кета олади. Рақибимизни дуранг ҳам қаноатлантиради. Ўйлашимча қарши ҳужум тактикасидан фойдаланадилар. Ундан ташқари стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қиладилар.

- Собирхўжаевда дисквалификация бор, Иброҳимовда эса жароҳат. Ўртага Дилшод Жўраевдан бошқа ўйинчи борми?
- Ҳақиқатдан ҳам таянч ярим ҳимоясида Дилшоддан бошқа ўйинчи кўрмаяпман. Шунинг учун асосий эътиборни ҳужумга қаратамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика