Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади" News

Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади"

Ўзбекистон - Янги Зеландия (3:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.
"Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Ҳозиргина Фарҳод Тожиев ота бўлди, унинг қизчасига узоқ умр тилайман. Ўйинга келсак яхши ҳаракат қилдик, Одилнинг голлари ҳам чиройли чиқди", - деб гап бошлади Қосимов.

- Фарҳод Тожиев катта ҳажмдаги ишни бажарди. Тўғри унинг вазифаси гол уриш, ҳужумчиларга доим қийин бўлиб келган. Ҳозирги кунда кўп ҳужумчилар гол ураётгани йўқ. Кўпинча ярим ҳимоячилар тўп киритиб кетишмоқда.

- Инчеонга ким кетади? Тожиев билан гаплашдим, чақалоқни шифохонадан ўзинг олиб чиқасан дедим. Шу боис уни Осиё ўйинларига олиб кетмаймиз.

- Терма жамоанинг ўйинларига кам мухлис келаётганидан албатта биз ҳам ранжиймиз. Ғалабалар бўлаверса мухлислар албатта стадионга қайтишади. Кечаги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, ҳар бир зарба голга айланаверса футбол бўлмасди. Тўғри Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз кўплаб инсонларга қаттиқ таъсир қилгани билиниб турибди. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Сабрли бўлиб ишлашда давом этишимиз керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика