Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  54 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  18 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  22 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта" News

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта"

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2013 финал учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Миржалол Қосимов ва Олександр Пишур иштирок этишди.
“Эртага қизиқарли ва шу билан бирга муҳим ўйин бўлиб ўтади. Маълумки, Ўзбекистон кубоги соҳиби тўғридан-тўғри ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинниг аҳамияти катта. Аввалги финалларда ғалабага эриша олмаган “Насаф” бу йил Рўзиқул Бердиев бошчилигида яхши ҳаракат қиляпти. Чемпионатда ҳам жамоа яхши иштирок этмоқда. “Насаф” бизга доим жиддий қаршилик қилиб келган. Аммо “Бунёдкор” мунтазам совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган ва бу сафар ҳам бу анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Қосимов.

“Эртага финал ўйини. Психологик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак. “Насаф” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади”, - дейди Пишур.

- “Навбаҳор” билан ўйинда шогирдларингиз олис масофадан кўп марта зарба беришди ва бу самарали бўлди. Эртага ҳам шундай услубни кўрамизми?

- Зарба бермаса гол бўлмайди. Эртага гол уриш учун вужудга келадиган ҳар бир вазиятга жиддий аҳамият берамиз.

- “Насаф”ни қандай ўргандингиз? Сўнгги икки турда жамоа етакчиларга қарши баҳс олиб борди.

- “Насаф” яхши ўйнади. Ютиши ҳам мумкин эди. Геворкян ярим финалда яхши ҳаракат қилганди. Менимча, чемпионатда у ўзини Кубок финали учун аяди. У янада яхшироқ тўп сура олади. Сўнгги уч йилдан бери шаклланиб келаётган “Насаф”нинг ўйини бир текис. Бердиев ижобий натижага эришамоқда. Ёшларга ҳам катта аҳамият беряпти.

- Терма жамоа мураббийи сифатида эртага Бойдуллаев ва Юнусов ўйинларини кузатиш имкони бўладими?

- Нафақат улар, Лазиз Убайдуллаев ҳам яхши ўйнаяпти. Геворкян билан кўп ҳолларда алмашиб ўйнаётганлиги Геворкяннинг ишини енгиллаштирмоқда. Лекин бу позицияда рақобат кучли. Чақириш-чақирмасликни вақт кўрсатади.

- “Бунёдкор” пенальтилар сериясига тайёргарлик кўряптими?

- Ҳа. Лекин эртага ишни пенальтилар сериясига қадар олиб бормасликка ҳаракат қиламиз.

- Нестеровдан ташқари йўқотишлар борми?

- Худога шукур йўқ.

- “Навбаҳор”га қарши ўйнамадингиз. “Шўртан” билан кечган баҳсда ўйинингиз чиқмади. Финалга руҳан тайёрмисиз?

Олександр Пишур: - Ҳаммаси жойида.

- Стадионга мухлислар қайтиши учун нима қилиш лозим?

- Чемпионат кучли бўлиши керак. Масалан, кеча “Рубин” “Том”га ютқазди. Мана шундай ўйинлар бўлса мухлислар ўз-ўзидан кўпаяди. Шунчаки ўйин бўлиши керак эмас. Ҳар бир ўйин рақобатга бой ва шиддатли ўтиши лозим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика