Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди" News

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган «Фулад» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.
- «Фулад» - жуда яхши жамоа. Ҳали гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор. Бундан фойдаланишимиз шарт. Олдинги йилларда биринчи даврада 2 очко тўплаб кейин вазиятни ижобий томонга бура олгандик. Бу мавсумни Саудия Арабистонидаги дуранг ўйини билан бошладик. Кейин уйдаги икки ўйинда муҳим очколарни бой бердик. Энди сафарда бой берилган очколарни ўрнини қоплаш керак. Янги мавсумдан олдин таркибимизда катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. «Фулад» сафида ажойиб футболчилар мавжуд. Жамоа бежизга Эронда чемпионлик учун курашмаяпти. ОЧЛдаги ёқимли анъанамизни давом эттириш учун ғалаба қозонишимиз шарт, - дейди Миржалол Қосимов.
 
- «Фулад» - кучли рақиб. Тошкентда «Фулад» билан дуранг ўйнагандик. Ўша баҳсда ғалаба қозонишимиз керак эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганди, иккинчи бўлимда ўзимизга келгандик. Бу ерга ғалаба учун келдик, - дейди Сардор Рашидов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика