Latest news

00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  0 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  12 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  102 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  52 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  13 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  19 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3

Миржалол Қосимов «буёғига яхши бўлиши»ни айтди News

Миржалол Қосимов «буёғига яхши бўлиши»ни айтди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов терма жамоанинг ЖЧ-2014 финал босқичига чиқа олмагани футболчиларга жиддий салбий таъсир қилганини таъкидлади.
Бош мураббий бу ҳақда 11 ноябрь куни ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали орқали эфирга узатилган «Футбол шарҳи» кўрсатувида маълум қилди, дея хабар бермоқда миллий терма жамоанинг расмий твиттер аккаунти.

«ЖЧга чиқа олмаганимиз футболчиларга катта руҳий зарба бўлди ва ўйинларимизга салбий таъсир қилди. Буёғига яхши бўлади», – деди Миржалол Қосимов. Бош мураббийнинг қўшимча қилишича, миллий терма жамоа таркиби ёшартирилади ва бу жараён «секин-секин, босқичма-босқич» олиб борилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш баҳслари 4-саралаш босқичида 14 очко тўплаганига қарамай, мундиал финал босқичига тўғридан-тўғри чиқа олмаган эди. Сентябрь ойида бўлиб ўтган плей-офф саралаш баҳсларида терма жамоа Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берди ва ЖЧ-2014 йўлланмаси учун курашни тўхтатди.

Иорданияга қарши Тошкентдаги, Ўзбекистон мағлубияти билан якунига етган ўйиндан сўнг Миржалол Қосимов Ўзбекистон футболи раҳбариятидан истеъфога чиқаришларини сўрашини маълум қилган эди. Бироқ ЎФФ раҳбарияти унинг бу илтимосини қисман қабул қилиб, Осиё Кубоги-2015 саралашида бошланган ишни тугатишни ва унинг ўрнига янги бош мураббий 2014 йил бошида тайинланишини маълум қилди. Бош мураббий хорижлик бўлиши мумкинлиги ҳам қайд этилди.

Терма жамоа шундан сўнг фақат бир марта – октябрь ойида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳслари доирасида Тошкентда Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Саралаш босқичи доирасидаги кейинги ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўйинлар 15 ва 19 ноябрь кунлари ўтказилади – терма жамоа дастлаб Вьетнам меҳмони бўлса, орадан тўрт кун ўтиб Гонгконгга сафар қилади.

Ушбу ўйинлар учун Миржалол Қосимов терма жамоага 24 нафар футболчини чақирган; 11 ноябрь куни улар орасида Қозоғистон чемпионатида тўп сурувчи Шавкат Саломов ҳам пайдо бўлгани хабар қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика