Latest news

21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  4 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2

Миржалол Қосимов «Бунёдкор» - «Ал Фатҳ» учрашувини стадионда томоша қилди News

Миржалол Қосимов «Бунёдкор» - «Ал Фатҳ» учрашувини стадионда томоша қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 16 апрель куни ОЧЛ-2014 5-тури доирасида ўтказилган «Бунёдкор» – «Ал Фатҳ» учрашувини бевосита стадионда томоша қилди.
Ўтган ҳафтада расман Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилган ва эндиликда фақат миллий терма жамоада фаолият олиб борадиган Қосимов, «Бунёдкор» клуби иштирокидаги ўйинда миллий терма жамоага номзод бўлган футболчиларнинг ўйинини кўздан кечирди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Май ойи бошларида миллий терма жамоа ушбу ўйинлар олдидан Тошкентда йиғин ўтказади. Бунгача эса Қосимов миллий терма жамоага номзод бўлган футболчиларнинг ўйинларини бевосита стадионларда кузатиши режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 финал босқичи ўйинларигача бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика