Latest news

13:33Рустам Ашурматов жароҳат олди ва Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  0 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  4 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  66 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2

Миржалол Қосимов билан МТЖ ва клуб ҳақида News

Миржалол Қосимов билан МТЖ ва клуб ҳақида

Бош жамоамиз 15 ва 19 ноябрь кунлари мос равишда Вьетнам ҳамда Гонконг термаларига қарши майдонга тушади.
"СА" билан ҳамкорликни йўлга қўйган Камолиддин Алимов Вьетнамга жўнаб кетиш олдидан Миржалол Қосимов билан бугунги кун мавзусида суҳбатлашди.

- Илк бор миллий жамоа йиғинига Воҳид Шодиев ва Шаҳзод Нурматовни таклиф этдингиз. Бу футболчиларни шахсан ўз кузатувларингиз асносида терма жамоага чақирдингизми ёки...?

- Бири «Бухоро»да, иккинчиси «Металлург»да бутун мавсум давомида катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда интилувчан йигитлар. Нафақат мен, балки ёрдамчиларим ҳам бу футболчиларни кузатиб боришди. Терма жамоа эшиклари ҳеч қачон беркитилмаган. Мард майдонда синалади! Ўзини кўрсатган, бошқалардан ажралиб турган футболчи нима учун миллий жамоа либосини киймаслиги керак?! Аввал айтганимдек, терма жамоага янги «қон» олиб кириш лозим. Бу жараённи босқичма-босқич амалга ошириб борамиз. 

- Рақиб жамоалар лагеридан хабардор бўлиб турибсизларми?

- Албатта. Вьетнам билан Тошкентда ўйин ўтказгач, етарлича маълумотга эга бўлдик. Шу кунларда Ханой шаҳрида 24-26 даража иссиқ экан. Кунора ёмғир ёғяпти. Умуман олганда, футбол ўйнайдиган иқлим шароити. Фақат қўшни Филиппинга ёпирилган тўфон бироз хавотирга соляпти. Гонконг терма жамоасининг эса 3-турда ўз майдонида БААга қарши ўтказган ўйинини кўриб чиқдик. Сўнгги дақиқаларда қўйиб юборилган 2та гол туфайли йирик ҳисобда мағлубият­га учради. Бу ҳолат хотиржамликка берилиш учун хизмат қилмаслиги керак. Буни йигитларга қайта-қайта тушунтиряпмиз. Ўйлайманки, Вьетнам билан Тошкентда бўлиб ўтган ўйин уларга сабоқ бўлган. Ярим куч билан ютиш ҳақида умуман ўйламаслик лозим. Сафардаги ўйинларда нисбатан эркинроқ ўйнаганмиз. Мезбон жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида ҳаракат қилганидан кейин ҳужумкор ўйин намойиш этади. Табиийки, бундай ҳолатда бўш зоналар кўп бўлади.

- Саволни энди "Бунёдкор" легионерларига қаратсак - Александр Пишур ва Марко Блажич ўз ватанларига жўнаб кетишдими?

- Ҳа. Бу икки футболчимиз 21 ноябрь куни Тошкентга қайтишлари керак. Чунки 22 ноябрь куни жамоамиз аъзоси Лутфулла Тўраевнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. 28 ноябрда эса Артём Филипосян бўйдоқлик билан хайрлашади. Куёвтўралар Пишур ва Блажичсиз тўй ўтмайди, де­йишган.

- Ҳар икки легионер билан амалдаги шартнома шу йил ниҳоясига етади. «Бунёдкор»нинг чемпион бўлиши ва кубокни қўлга киритишида бу икки футболчи, айниқса, Пишурнинг хизматлари катта бўлди. Уларни Тошкент­да олиб қолиш юзасидан ҳаракатлар бошландими?

- Ҳали гаплашмадик. Лекин иккисининг ҳам фаолиятини ҳеч бўлмаганда яна бир мавсум «Бунёдкор»да давом эттириш истаги бор. Пишурни олиб қолсак, яхши бўларди.

- Матбуотда Лутфулла Тўраев ва Жасур Ҳасановнинг «Локомотив» клубига кўчиб ўтишлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин футболчиларнинг ўзлари бу мавзуда ҳали ҳеч нарса дейишмади. Бўлмаса, улар билан бугун ҳам гаплашдим. Бошқа томондан, «Локомотив» раҳбарияти Ҳасанов ва Тўраев трансферлари юзасидан давралар оралиғидаёқ бизга таклиф билан чиққанди. Аммо ўша пайт уларни қўйиб юбориш режамизга киритилмаганди. Декабрь ойида иккала футболчи билан тузилган шартнома якунланади ва улар кетишни исташса, эркин агент мақомида «темирйўлчилар» сафига бориб қўшилишлари мумкин.

- Бу билан асосий рақибнинг кучайи­шига бевосита ёрдам бериб юбормайсизларми?

- Футболда бу оддий ҳолат. Ҳаммасини тўғри қабул қилиш керак. Қолаверса, улар ёш бола эмаслар. Қандай қарорга келишни ўзлари ҳал қиладилар. Исталган спорт турида, айниқса, миллионлар ўйинида футболчини мажбурлаб ўйнатишдан фойда йўқ. Аксинча, бу фақат клуб зарарига ишлаши мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика