Latest news

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Мирко Йеличич: "Дубайда Сербия ва голландиялик футболчиларни кўрикдан ўтказамиз" News

Мирко Йеличич: "Дубайда Сербия ва голландиялик футболчиларни кўрикдан ўтказамиз"

"Локомотив" клуби бош мураббийи Мирко Йеличич Дубайга учиб кетиш олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Янги мавсумга тайёргарлик режа асосида олиб борилмоқда. Таркибимизга ўзимиз учун зарур бўлган футболчиларни жалб этишда давом этамиз. Жепаровга ортиқча таъриф бериш шарт эмас. У ҳар қандай жамоани кучайтира олади. Махарадзе ва Файзиевни универсал футболчи деб айта олман. Кахи ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида тўп тепишга қодир. Шерзод Файзиев эса ҳам марказда, ҳам қанот ҳимоячиси ролини бажара олади.

Сербия ва голландиялик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказамиз. Улар жамоамизнинг Дубайдаги йиғинида иштирок этишади. Ўйлайманки янги мавсумгача таркибимиз оптимал кўринишга келади", - дейди "темирйўлчилар" устози.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” клуби 9-22 январь кунлари Дубайда ўқув-машғулот йиғинини ташкил қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика