Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  13 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  27 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта" News

Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин яхши ўтди. Биз кўп вазиятга эга бўлмадик. Рақиблар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга, босимдан чиқишга, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Бироқ тўпни кўп ҳам назорат қила олмадик. Албатта, бундай ҳолатда тўп учун кўпроқ курашиш керак бўлади. Узун паслар учун бизда бўйи узун футболчилар етишмаяпти. Бизга бу жиҳат оғир таъсир қилмоқда. 

- Иккинчи ўтказиб юборилган голда дарвозабон қўпол хато қилди. Бироқ у бугунги ўйинни юқори даражада ўтказди. Бундай қўпол хатонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз: тажрибами ёки чарчоқ?

- Тўғрисини айтсам, голни кўрмай қолдим. Футболчини захирадан туширишга тайёрлаётгандим. Албатта, у ҳали ёш. Тажриба кам, баъзида эътиборни йўқотиб қўяди. Исталган дарвозабон ҳам оддий зарбалардан кейин гол ўтказиб юбориши мумкин. Бунинг учун ҳам ўрганишда давом этиш керак. Футболни микросониялар ҳал қилади. Бир микросонияга эътиборни йўқотсанг, жазоланасан. 

- "Олимпик" Сиз истаган футболни намойиш қиляптими? 

- Йигитлар биз қандай футбол ўйнашимиз кераклигини анча тушуниб қолишди. Энг асосийси улар майдондаги персонал ролларини, жамоага берилаётган вазифаларни билиб олишди. Тушунарлики, ҳар бир ўйинга турли хил вазифалар қўйилмоқда. Ҳар бир футболчи бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Уларга ўз ўйинларини қандай ўзгартириш кераклигини тушунтиряпмиз. Биз эндигина биргаликдаги тўртинчи ойни ўтказяпмиз. Тўрт ой ичида бунча ишларни қилиш осон эмас. Ўзбек футболига бир жиҳат етишмайди: ёш футболчилар ўз даражаларини ва сифатини яхши билишмайди.

- Сиз "Локомотив"да ишлагансиз ва бу клуб ҳақида яхши биласиз. "Локомотив"нинг ҳозирги жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бу умуман бошқа жамоа. Мен ишлаган пайтда жамоа бошқа эди. Мураббийлар бошқача футболчиларни изламоқда, бошқача услубни кўзламоқда. Бу бутунлай бошқача жамоа. Энди барчаси мураббийлар штабига боғлиқ. Улар нима ёқаётган бўлса, шуни қилишлари керак.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика