Latest news

00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  0 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  1 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  6 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  6 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1

Миржалол Қосимов: "Янги футболчиларни иҳтиро қиламиз" News

Миржалол Қосимов: "Янги футболчиларни иҳтиро қиламиз"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

Миржалол Қосимов: - Дербига хос ўйин бўлди. Шиддатли футбол гувоҳига айландик. "Бунёдкор" либосида тушган шогирдларимдан фахрланаман. Биринчи бўлимда ташаббус рақиб томонда бўлди. Аммо танаффусдан сўнг ҳар иккала жамоа ғалабага лойиқ ўйнади. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат. Улар бугун стадионда ажойиб муҳит яратишди. Дербига хос муҳит остида ўйнаш ёқимли. Агарда ҳар учрашувда мухлислар ташрифи шундай бўлиб турса, унда футболчилар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишади, уларда мотивация ошади.

Жиддий ва кескин ўйинда тез фикрлаб, совуққон футбол ўйнашга ҳар қандай футболчи қийналади. Айнан шу каби ўйинлар орқали футболчилар янги даражага чиқади. Шунда футболчиларнинг майдонда фикрлаш доираси кенгаяди.
Раевац нега тушмади? Унда кичик жароҳат мавжуд эди. Қолаверса рақибдан келиб чиқиб тактика танлагандик.

Бир жамоани шакллантириш учун маълум вақт керак. Жамоага янги қўшилган ўйинчиларнинг даражаси таркибдаги футболчилар билан бир хил савияда. Кетган футболчиларга омад тилаймиз. Гарчи етакчиларга кетган бўлсада майли, бундан фожиа ясамаймиз. Аксинча янгиларини ихтиро қиламиз. Дарвозабонларга ҳар доим бир хил имконият берамиз. Бугун Зуҳуров ишончни тўлиқ оқлади.

Мурод Зуҳуров: - Дербига тайёргарлик ўзгача бўлади. Футболчилар билан бу ўйинга жиддий ёндашган ҳолда чиқдик. Мураббийлар кўрсатмаси остида муҳим ва жуда керакли ғалабани қўлга киритдик. Пенальтини қайтаришда таваккал сакрамадим, шунчаки футболчини зарбасига қараб реакция қилдим. Мухлисларга катта раҳмат айтаман.

Rating: +100   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика