Latest news

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 0:0 (Матнли трансляция)  0 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  127 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

Миржалол Қосимов: "Янги формат чемпионатимиз савияси ошиши учун хизмат қилади" News

Миржалол Қосимов: "Янги формат чемпионатимиз савияси ошиши учун хизмат қилади"

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов таниқли мутахассис, "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовдан келаси мавсум Олий лиганинг янгича форматда ўтиши борасидаги фикрлари билан қизиқди.


- Бу ўзгариш албатта чемпионатимиз савиясини ошириши, сифатли ўйинларни кўпайиши учун хизмат қилади. Бу қарорга келишдан аввал ЎФФ раҳбарияти чуқур ўйлагани, барча жиҳатларни инобатга олган бўлиши керак. Янгича формат, жамоалар сонини 12тага қисқартирилиши орқали Олий лигага охирги йилларда йўқолган интригани яна қайтариши мумкин.

Келаси йилдан жамоалар 33та ўйин ўтказишади. Ўйлайманки, ушбу учрашувлар сифат жиҳатидан анча юқори савияда ўтади. Шунчаки ўйинлар сони кескин камаяди. Ҳамма қилинаётган ишлар албатта чемпионатимиз савиясини кўтариш ва терма жамоамиз манфаати учун. Чунки Олий лигамиз кучайса, бундан мухлислар ва терма жамоамиз ютади. Кучли ўйинларда тобланадиган футболчилар терма жамоа либосида ҳам муносиб ўйнашади.

Фақат биргина ҳолат, ҳозирги пайтда турнир жадвалининг пастки 12-16 ўринлардаги жамоаларга бу қарор ноқулайлик туғдиради. Чунки охирги тўртта тур олдидан 16-12 ўриндаги жамоалар элитада жон сақлаб қолишлари учун кескин курашга киришишлари аниқ. Ўйлайманки, бу қарор қабул қилинишидан олдин клуб раҳбарлари билан ҳам маслаҳатлашилган. Бу жамоалар чемпионат аввалида бундай бўлишини билишмаган. Уларни тўғри тушуниб турибман. Аммо ЎФФда раҳбарият ўзгарди ва бу қарор чемпионатимизни кучайтириш мақсадида амалга оширилди.

Бошқа томондан олиб қаралса, охирги тўртта тур пастки ўринлардаги жамоалар учун мисоли финал каби ўтади. "Динамо", "Нефтчи", "Сўғдиёна", "Шўртан" ҳамда "Қизилқум" жамоалари айни пайтда хавфли ҳудуддан узоқлашиш учун кураш олиб боришмоқда. Демак чемпионат якуни анча қизийди.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика