Latest news

13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  1 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  9 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  5 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  11 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0

Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак" News

Миржалол Қосимов: "Хатто Бразилия ҳам "Навбаҳор"га қарши сафарда қийналса керак"

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ва ярим ҳимоячиси матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин чиройли бўлди. "Навбаҳор"га қарши сафарда ўйнаш менимча Бразилияга ҳам осон эмас. Лекин мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Шогирдларим жуда яхши ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этади. Шундай ўйинлар бизни янада кучли қилади.

"Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси яъни мухлислари жуда кучли. Улар рақибларга босим қилиб туришади. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин сўнггида бироз бўшашдик, ҳакам хуштагини чалмагуча тўхтаб қолиш керак эмас.

Мағлубиятни Рустам Ашурматовнинг жароҳат олиши билан боғлаш керак эмас. Унинг ўрнига тушган Ислом Қобилов ҳам яхши ўйнади. Ҳакам қанча дақиқа қўшиб берса шунча ўйнаш керак.

Биз ҳар бир баҳсдан олдин рақиб ўйинини таҳлил қиламиз. "Навбаҳор"нинг кучли томонларини билардик. Иккинчи қаватда яхши ўйнайди, узун паслар билан ҳаракат қилишади. Турғунбоев ва Ўрунов, Алиев каби ярим ҳимоячилар жуда яхши ўйнашади. Стандарт вазиятларда уч нафар легионер яхши ҳаракат қилишади. Бизда эса бақувват 2 метрга яқин бўйга эга футболчилар йўқ", - дейди Миржалол Қосимов. 



"Ўйиндан олдин мураббийларимиз оғир бўлишини айтишганди. Аламли мағлубият бўлди. Аммо кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Сардор Собирхўжаев.


Rating: +114   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика