Latest news

16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  5 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  15 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  2 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15

Миржалол Қосимов: "Узоқ йўл босиб келган 1 та мухлис бўлса, ўша мухлис учун ҳаракат қилишимиз зарур" News

Миржалол Қосимов: "Узоқ йўл босиб келган 1 та мухлис бўлса, ўша мухлис учун ҳаракат қилишимиз зарур"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" – АГМК учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида 

- Ўзи "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин хавотирда эдик. Ҳозир аниқ билмайман-у, 45 кун ичида 12 ўйинда қатнашиш – оғир. Хоҳлаймизми-хоҳламаймизми инсон организми чарчайди. Ўтган ўйиндаги четлатишдан кейин бир киши кам ўйнаб, катта куч йўқотган эдик. Қолаверса, 17:30 да ўйнаш қийин. Бу баҳона эмас, баҳонани ёмон кўраман. Бугун икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда "Машъал" ўйинчисининг маҳорати олдида Ботирали Эргашев ожиз қолди. Голдан кейин жуда кўп шошилдик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йигитлар фаол ҳаракат қилишди ва битта гол уришга эришдик. Натижани қисқартирдик, лекин бу 3 очко тақдим этмайди. Муборак клубини ғалаба билан табриклаймиз!  Эндиликда танаффусга чиқамиз, миллий терма жамоамизга Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган муҳим ўйинларда омад тилаймиз! 

- Бу тур ўйинини тик турган ҳолда асабий тарзда ўтказдингиз. Умуман, жамоангиз "Машъал"ни мағлуб этишга ишонганмидингиз ёки футболчилар кўрсатмаларингизни охиригача бажара олишмадими?

- Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа нима бўлган тақдирда ҳам очко йўқотиши керак эмас. Қолаверса, узоқ йўл босиб келган 1 та мухлис бўлса, ўша мухлис учун ҳаракат қилишимиз зарурлигини футболчилардан талаб қиламан. Бугун ютқазиб қўйдик, лекин танаффусда бундан тўғри хулоса чиқариб олишимиз керак.

- Миржамол Қосимов алмаштирилди, унинг ҳолати қандай?

- Тўғрисини айтсам, ҳали аниғини билмайман. Шифокорлар энди маълумот беришади.

- Шоҳруҳ Гадоев "Насаф"дан кетганидан кейин чет эл клубларида, кейин "Бунёдкор"да ўйнади, ҳозир эса АГМКда. Унинг фаолияти ҳақида фикр билдирсангиз. Умуман олганда, у қайси жиҳатлари орқали асосий таркибга муносиб деб ўйлайсиз?

- Нафақат Гадоев, қўл остимдаги 23 ўйинчи ўйинларда иштирок этади, ҳеч кимга бошланғич таркибдан жой кафолатланмаган. Ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушиши ва жамоа учун жон куйдириши лозим. 

- Элвин Фортеснинг асосий таркибда туширилмагани чарчоқ билан боғлиқми?

- Йўқ, мен кўпинча ротацияга қўл ураман ва ҳар бир футболчига имконият бераман. 

- Эртанги баҳс "Насаф" учун қандай ўтади деб ўйлайсиз?

- Ўйинларини кўрганим йўқ. Championat.asia орқали кузатиб боряпман. Иккита ўйинда ғалаба қозонишди. Ўйлайманки, учинчи ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқишади. Омад тилаймиз!

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика