Latest news

23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  17 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  2 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Шиддатли, тезкор ва қарши ҳужумларга бой учрашув кўрдик. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. Бизда ҳам, "Локомотив"да ҳам бир қанча қулай имкониятлар кузатилди. Ҳеч қандай вақт чўзишларсиз, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳеч бир жамоа иккинчи рақам остида ўйнамади.

- Сиз футболчилик даврингизда чемпионат ва кубок учрашувига қандай қарагансиз? Ҳозирги футболчилар бунга қандай қарашади?

- Бошқаларни билмадим-у, лекин мен ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрардим, ҳозир ҳам худди шундай. Майдонга тушгандан кейин ҳаммасини муҳим ҳисоблаб, майдонда астойдил тўп тепиш лозим.

- АГМК ушбу мавсумда бирорта "қуруқ" ўйин ўтказмади, ҳамма учрашувда гол ўтказмоқда. Саволим: сиз Тожикистон чемпионати футболчиси (Андрей Мишенко – таҳр.) эвазига ҳимояни кучайтира олдим, деб ўйлайсизми? Мишенконинг жорий мавсумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз. Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз. Ҳозирча ёмон таассурот қолдираётгани йўқ.

- АГМКда ҳужум билан боғлиқ муаммо ҳам кўзга ташланмаяптими? 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?

- Бу ҳақда бошида ҳам айтиб ўтганман. Чемпионат давомида буни амалга оширамиз. Қолаверса, бугун ҳам янги тактик схемада ўйин олиб бордик. Янги тактикани синовдан ўтказдик. Мавсум бошиданоқ кутилмаганда жароҳатлар кузатила бошланди. Секин-аста тўлиқ таркиб бўляпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб ҳаммасини татбиқ этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика