Latest news

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  13 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа" News

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақиқатдан ҳам осон бўлмади. "Сурхон" яхши шаклланган жамоа, у ерда малакали ўйинчилар йиғилган. Жамоа ўз уйида "Машъал"ни юта олмаганидан кейин бизга қарши ўйинда қарши ҳужумда ўйнади. Қолаверса уларда яхши ҳужумчи бор - Касьян. 

Рақиб асосан ҳимояда ўйнади, биз биринчи бўлимда ёриб киришда қийиналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топдик ва тезроқ ҳаракатландик, ўйинга динамика қўшдик, вазиятлар пайдо бўлди. "Сурхон" иккинчи бўлимда ҳам қарши ҳужумда яхши ҳаракатланди.


Вазиятлардан фойдаланиш? Бекободдаги ўйиннинг биринчи 20 дақиқасини яхши бошлагандик. Ютиб турганимизда вазиятлардан фойдалана олмай, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборгандик.

Кўриниб турибди, барчага вақт керак. 3 ой дам олиш ҳазил эмас. Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса икки футболчимизда жароҳат бор эди, шу сабабли иштирок эта олишмади, энди ротация қиламиз.

Вацадзе жароҳатдан сўнг тиклана олмадими? Ҳа, айтганимдек унинг жароҳати бор. Барчасига ўйинлар ўтказилмагани сабаб бўлмоқда", - деди Миржалол Қосимов. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика