Latest news

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  0 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  16 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

Миржалол Қосимов: "Шавкат Миромонович билан ютуқларимиз давом этади" News

Миржалол Қосимов: "Шавкат Миромонович билан ютуқларимиз давом этади"

4 декабрь куни ўзбекистонликлар Ўзбекистон Президентлиги учун сайловда иштирок этдилар.

Сайловда ҳамюртларимизнинг фаоллиги кишини қувонтирди. Барчамиз ўз келажагимиз учун овоз бердик. 5 декабрь куни сайлов натижалари эълон қилинди, Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги Президенти - Шавкат Миромонович Мирзиёев!

Шавкат Миромонович Тошкентда бўлиб ўтган сайлов олди тадбирларида Равшан Эрматов ва Миржалол Қосимовни алоҳида эътироф этиб ўтганди.

"Мустақилликка эришганимиздан сўнг кўплаб ютуқларни қўлга киритдик. Спорт соҳасида эришган натижаларимиз ҳам салмоқли. Буни сўнгги олимпиада ўйинлари ҳам айтиб турибди. Марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан олиб борилган спорт сиёсати худди шундай тартибда давом этишини эшитиб қувондим. Биз спортчилар, бу борада Шавкат Миромоновичга қанот бўлишимиз керак. Спортимизни, айниқса футболдаги муваффақиятларимизни ошириш йўлида биз ҳам ўзимизнинг қўлимиздан келган билимимизни ишлатишга ҳаракат қиламиз. У кишига халқ катта ишонч боғламоқда. Бу борада, спортдаги барча дўстларим номидан омад тилайман", - дейди Миржалол Қосимов.

Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика