Latest news

21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  1 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  1 21:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  27 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   21 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  32 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  22 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз"

"Бунёдкор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

"Йигитлардан миннатдорман. Бу мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатишмоқда. Стадионга келган мухлислар ачинишмади деб ўйлайман. Биринчи таймда яхши ҳаракат қилдик. Гол ўтказганимиздан кейин йигитлар шошишмади ва бу ўз самарасини берди. Иккинчи таймда икки жамоа ғалаба учун курашди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Кеча Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида ишлаши ҳақида хабар чиқди. Ушбу ҳакамимизга жамоа номидан келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

"Бухоро" таркибида тажрибали футболчилар бор, биздаги йигитлар ҳам бироз малакаси камроқ бўлиши мумкин, аммо ёш эмас. Аввал ҳам айтганман, биздаги футболчилар қизлар билан гаплашади, шундай экан уларни ёш деб бўлмайди.

Терма жамоа билан узоқ сафарга бориб келдим. Сенегал ва Марокаш билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлиши керак. Таркибдаги барча ўйинчиларга имконият берилди. Шундай давом эттирилса Осиё Кубогига яхши ҳолатда етиб борамиз", - дейди Миржалол Қосимов.



"Ғалаба қозондик, кайфият зўр. Мураббий танлаган тактикада ўйнаяпмиз, натижа бўлмоқда. Ҳар бир ўйиндан олдин гол ураман деб майдонга тушаяпман, шукурки бунга эришаяпман", - дейди Хуршид Ғиёсов.

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика