Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"
18 jan 2022 14:50
News
Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"
- 2021 йилги мавсум ҳақида...
- Ўтган мавсум мен учун омадсиз ўтди, деб ўйлайман. Бунинг боиси майдонга кам тушдим. Қониқиш ҳосил қилганим йўқ.
- Кам ўйин амалиёти берилганини сабаби нимада?
- Менимча асосий сабаб мураббийларнинг ишонмаганида.
- "Қизилқум"да дебют қилган йилларингизда тез кўзга ташланган эдингиз. Кейинчалик диққат марказидан йўқолиб қолдингиз...
- Тўғри фаолиятим жуда яхши бошланди. Лекин кейинчалик сабабсиз захирада қолиб кетавердим. Ҳаттоки ўзим ҳам тушунмадим.

- Айни пайтда қайси жамоалардан таклифлар бор?
- Ҳозирда Про лига клубларидан таклифлар тушяпти. Лекин ниятим Суперлигада тўп тепиш.
- Жорий мавсумда жамоада рақобатни ошганига муносабатингиз...
- "Қизилқум"да рақобат доим кучли бўлган. Мен рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments