Latest news

08:55Расмий хабар: "Андижон" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 08:25Фарҳод Абдумавлонов: "ВАР тизимини футзалга ҳам олиб киришни таклиф қиламан"  2 07:55Нодир Элибоев: "Терма жамоа бош мураббийи бўлишим? Буни фақат миш-миш дейиш мумкин"  0 01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  9 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  2 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  3 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  5 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  7 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  13 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  10 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3

Миржалол Қосимов: "Рақиб имкониятларидан фойдаланганда, бугун мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди" News

Миржалол Қосимов: "Рақиб имкониятларидан фойдаланганда, бугун мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК - "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- Сўзни Биродар Абдураимовни 80 йиллик юбилейлари билан табриклашдан бошламоқчиман. Ушбу тадбирда қатнаша олмадим. Биродар Абдураимов ўз даврида ўзбек футболи афсоналаридан бири бўлган. Аллоҳ берган умрни халқнинг ардоғида ўтказишларини тилаб қоламан. Ўйинга келсак, икки хил бўлим. "Анжидон"га қарши кучли тайёргарлик олиб боргандик. Сабаби, улар зич ҳимояланади ва иккинчи рақамда ўйнайди. Биринчи бўлимда айб ўзимизда бўлди. Оддий тўп узатмасида хатоларга йўл қўйдик. Деярли ҳамма бу хатони қилди. Кийиниш хонасида ҳам бу нарсани айтиб ўтдим. Шу нарсани иккинчи бўлимда ўзгартирдик. Хомяковни биламан, унинг жамоалари жуда тартибли ҳимояланади. Унинг жамоаси ҳар сафар жуда интизом билан ўйнайди. Бу каби жамоаларга қарши ўйнаш жуда оғир. Лекин, барибир ғалаба қозона олдик. Бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди, чунки ҳужумга ўтканимизда барибир бўшлиқлар пайдо бўлади. Бугун шундай имкониятлардан рақиб фойдалана олмади. 

- "Андижон" зич ҳимояланади. Лекин, биринчи бўлимда "Андижон"да вазиятлар кўп бўлди ва ўйинни назорат қилишга уринди. Бу сизга кутилмаган ҳолат бўлмадими?

- Боя айтиб ўтдим. Оддий вазиятдан гол ўтказдик.  Айтганимдек, агар ҳар бир футболчи икки мартадан ҳам тўп йўқотса, бу 20 та вазият дегани. Албатта, бундай ҳолатда рақибда имконият бўлади. Кўрган бўлсангиз, голдан кейин бошқача ҳаракатландик. Яна гол киритдик, аммо офсайд эди. Айнан шундай ҳаракатланишни ўйин бошидан бошлаш керак эди. 

- Анзур Исмоилов биринчи ва иккинчи бўлимда қандай функцияни бажарди? Биз унинг ҳужумга қўшилганини кўрдик...

- Улар бир бирларини тўлдиришади. Рақиб иккинчи рақамда ўйнади. Ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Шу сабаб ҳам иккинчи ҳужумчини майдонга туширдим. Менимча, бу ўзини оқлади. 0:1 ёки 0:2 фарқи деярли йўқ. 

- Икки йил олдин Олмалиқдаги ўйинда 0:2 ҳисобида ютказаётган ОКМК, якунда 3:2 ҳисобда ғалаба қозонган. Ўшанда ҳам Боаке ўйин тақдирини ҳал қилган. Бугун ҳам шундай бўлди. Ўйин олдидан Боакега қандайдир кўрсатма берганмидингиз?

- Йўқ, у ўз ишини қилмоқда. Ўйиндан олдин ҳаммага бирдек кўрсатма берилган. Рақиб жуда зич ҳимоялангани учун узун узатмалар билан ҳаракат қилдик. Ҳужумчи ўз жойида, ўз ишини қилиши керак. У ҳужумчи бўлгандан кейин гол уриши лозим. Бу ерда бошқа нарса йўқ.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика