Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Миржалол Қосимов: "Қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйишса алам қиларкан" News

Миржалол Қосимов: "Қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйишса алам қиларкан"

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ва ўйинда энг яхши бўлган Мурод Зуҳуров иштирок этишди.

- Нима бўлганда ҳам "Бунёдкор" охиригача курашади. Наманганда гарчи мағлубиятга лойиқ бўлмасакда ютқаздик. Бугун ҳам ўзига хос дерби бўлди. Очиқ ўйин ва чиройли комбинацияларга бой беллашув гувоҳига айландик. Голга тортадиган вазиятлар ҳам кўп бўлди. Стадионга келган мухлисларга раҳмат. Албатта ўз футболчиларимга ҳам ташаккур. Натижа? Шунча қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйиб қўйишса алам қиларкан.

Ҳеч қандай пенальти йўқ эди. Буни хатто мен ўтирган жойимдан кўрдим. Ҳамма инсоф берсин!

- Гол урилгач жамоа ўйинни бироз бўшаштириб қўйди...
- Қўшиламан, шу хато бўлди. Футболда доимо охиригача курашиш керак. Бир зум ҳам диққатни йўқотмаслик лозим. Футболчилар руҳан таблодаги ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳам ўйнашни бошлашди. Мен ҳар доим такрорлаганимдек, бу каби ўйинлар, мағлубиятлар бизни янада кучли қилади.


Мурод Зуҳуров: Бугунги баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Мухлисларга раҳмат. "Бунёдкор" ғалаба қозониш учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Аммо ҳамма нарса бизнинг ҳаракатга боғлиқ эмаскан.

- Буёғига ҳар бир Суперлига ўйинларидан олдин алоҳида пенальти қайтариш борасида янада кўпроқ ишлаш керакмикан? Чунки "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгилаш одатга айланмоқда...
- Шуғулланиш керак, ҳаракат қилиш керак. Балки ростанам пенальти бўйича ҳам алоҳида шуғулланиш керакдир. Иккинчи пенальти йўқ эди. Анвар Ғофуров коптокни тепиб юборди. Биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Ҳозир гапириб ҳам бўлмайди. Буни энди ПФЛ ҳал қилади.

Rating: +120   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика