Latest news

16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  0 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  3 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0

Миржалол Қосимов: "Ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш этдик" News

Миржалол Қосимов: "Ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш этдик"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги "Бунёдкор" - "Шўртан" (3:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.


- Биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик. Биринчи учрашувда иккита тўп фарқи билан ютганимиз туфайли ҳам юқори ишонч билан ҳаракат қилдик. Қизиқарли беллашув бўлди.

Чизиқлар, футболчилар орасидаги тушунишлар анча жойига келмоқда. Жамоамиз яхши комбинацион ўйин кўрсатди. Лекин яратилаётган вазиятлардан унумли фойдаланиш коэффициенти паст даражада. Биз бу муаммо устида иш олиб борамиз.

Аввал ҳам айтганман, статистка ҳам шуни кўрсатмоқда. Биз гол уришда оқсақланмоқдамиз. Биз буни бартараф этиш устида жиддий иш олиб борамиз. Бошқа рақиблар бу каби кўп вазиятлар яратишга имкон бермаслиги мумкин. Ўшанда бир дона имкониятдан самарали фойдаланиш лозим бўлади.

- "Бунёдкор" жамоаси жорий мавсумда анча қийналиб қолди. ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиш чемпионатдан кўра кубок орқали енгилроқ кўринмоқда. Лекин кубок баҳсларида ҳам "Локомотив", "Насаф" сингари кучли жамоаларга ушбу мавжуд таркиб билан курашиш қийин бўлади. Иккинчи даврада қайси чизиқни кучайтирмоқчимиз?
- ОЧЛ йўлланмани қўлга киритиш учун энг яқин йўл - бу кубок ўйинлари орқали. Бизнинг асосий вазифа жамоанинг эски мадҳиясини қайтариш. Жамоамиздаги вазият оғир. Давралар оралиғида жамоани кучайтиришимиз лозим. Авваллари футболда ўрта чизиққа қараб жамоага баҳо бериларди. Ҳозирги замонавий футболда эса захира ўриндиғи узунлигига кўп нарса боғлиқ. Шу учун ҳам иккинчи даврада имкон қадар футболчиларни таклиф этишга ҳаракат қиламиз. Мен олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Агарда финалга чиқсак, ким бўлишидан қатъий назар улар билан курашамиз ва майдонда жонимизни берамиз.

Айнан қайси чизиқларни кучайтирмоқчимиз? Имкон қадар барча чизиқларни кучайтиришимиз лозим. Иккита бир-бирига рақобатбардош таркибни шакллантиришимиз керак.

- Миржамол Қосимовнинг ўйинлари кузатиб бориб, сизнинг ҳаракатларингиз эсга тушмоқда. Лекин унга сизнинг ўғлингиз бўлгани босим юклаётгандек кўринмоқда. Келажакда қанчадан кейин ўғлингиз сиз кўрсатган футболни ўйнай олади, деб ўйлайсиз?
- Ўғлим тўғрисидаги гапирадиган бўлсам, албатта бу босим юклайди. Буни аввало унинг ўзидан сўраш керак. Лекин мен биламан, унинг майдонни кўриши ва тўп ошириб бериши фақат ўнг оёқда. Лекин муҳими футбол ўйнашни билади. Келажакда яхши футболчи бўлиши ўзига боғлиқ. Ишлашла, меҳнат қилишда давом этиши лозим. Тўхтаб қолиш ярамайди. Миржамол уйда мени ўғлим. Ишда эса барча қатори футболчи. У Қосимов бўладими, Ҳамдамовми ёки Зуҳуровми фарқи йўқ. Бу жамоа. Қўл остимдаги ҳар бир футболчи мен хоҳлаётган ва талаб қилаётган футболни кўрсатиши керак. Улар ўз устида ишлашса, келажакда барчаси яхши футболчи бўлиб етишади. Футболда ҳакам хуштагидан кейин мухлислар учун ўйнаш лозим. Финал хуштаги янграгунга қадар майдонда тер тўкиш зарур.

- Эрон терма жамоасини фақат сизнинг қўл остингиздаги терма жамоамиз ютганди. Ўшанда жамоани қандай руҳлантиргансиз. Эрон билан ўйинимиздан олдин терма жамоа мураббийларига қандай маслаҳат берган бўлардиз?
- Эрон билан ўйин ҳақида? Биринчи навбатда терма жамоамизга омад тилайман. Ким Эронни ютган, ким ютқазган бу аҳамиятсиз. Барчамиз ғалаба кутмоқдамиз. "Озоди"да 100 минг ишқибоз қаршисида ўйнаш бу осон иш эмас. Бу ўйин эронликлар учун финалга тенг. Ўйин жуда оғир ва асабий руҳда ўтади.

Лекин бу футбол. Футбол бу аввало жамоавий ўйин. Ҳар бир жамоада футболчилар орасида бўшлиқлар пайдо бўлади. Шундан унумли фойдаланиш керак. Терма жамоамиз футболчилари ўз ҳаракатлари орқали Эронни хато қилишга мажбур этиши ва биргина имкониятдан ҳам самарали фойдаланмоғи керак. Шунда уларни меҳмонда ҳам мағлубиятга учратса бўлади. Мен бунга ишонаман.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика