Latest news

08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  2 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10

Миржалол Қосимов: “Ўйин дурангга мос эди, аммо...” News

Миржалол Қосимов: “Ўйин дурангга мос эди, аммо...”

“Қизилқум”- “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб тошкентликлар устози Миржалол ҚОСИМОВ иштирок этди.

-Учрашув қийин кечди. “Қизилқум” яхши, тажрибали футболчилардан ташкил топган. Жамоа қарши ҳужумда ҳаракат қилиб, гол уриш учун яхши имкониятлараг эга бўлди. Олдинги чизиқда Сидоров ҳаводаги курашда ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирди. Қолаверса, бўлим охирида Дониёр Усмоновнинг зарбаси голга айланмай қолди ва дарвоза устунига тегди. Фикримча, шогирдларим иккинчи бўлим ўрталарига келиб ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта бошлашди ва ўйин охирида гол уриб, ғалабага эришдик. Умуман бугунги ўйин дурангга мос эди. Бугунги учрашув  тарихга айланди ва биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим.

-Иккинчи бўлим ўртасида “Қизилқум”нинг етакчи футболчиси Григалашвили майдонни тарк этгач, мезбонларнинг ўйини бироз сусайди. Жамоангиз айнан ўша дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олишни бошлади..

-Ҳақиқатан ҳам уларда биринчи бўлимда гол уриш учун имконият бўлди. Айниқса, ўша Усмоновнинг зарбаси голга айланганда, ҳисоб бошқача кўриниш олиши аниқ эди. Қолаверса, бугун “Қизилқум”нинг етакчи футбочлиси Эркин Бойдуллаевнинг майдонда йўқлиги ҳам барибир жамоа ўйинига ўз таъсирини ўтказди. Мезбонларда  ўйинни бошқара оладиган футболчи етишмади. Биз гарчи тўп билан муомалада устунлик қилган бўлсакда, бу биринчи бўлимда самара келтирмади. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика