Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  7 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  7 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"га умуман имконият бермадик" News

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"га умуман имконият бермадик"

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов қатнашди.


- Муҳим уч очкога эга бўлдик. Ўйин биз истагандек бўлди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришдик ва бутун ўйин давомида "Нефтчи"га имконият қолдирмадик. Тўп билан муомала қилишда ҳам, ўйинни назорат қилиш бўйича ҳам рақибдан яхши ўйнадик.

Воҳид Шодиев? Бу трансферга ҳар хил қараш мумкин. Шодиев жароҳати туфайли бир йилча футбол ўйнагани йўқ. Кейин бир йилга яқин гол ҳам урмади. Шодиевни қария деяпмиз, лекин бунга қўшилмайман. Воҳид ҳозир 30 ёшда, айни гуллаган даврида. Ҳозир ҳужумчи голлар уриши, майдонда учиб юриши лозим. Ҳар гал Шодиевга майдонга тушгандан кейин катта иштиёқ билан ўйнаш кераклигини таъкидлаяпман. Унинг ўрнига майдонга тушиб ўйнаб беролмайман. Ўйлайманки, Шодиев ўйиндан-ўйинга кучайиб боради ва ўзининг спорт формасини тиклайди. Гол уришни ҳам бошлаб олди.
Шоҳруз Норхоновга келадиган бўлсак, барчага имконият берамиз. Норхонов "Обод"да яхши ўйнаган, аммо "Бунёдкор" билан "Обод"ни фарқи бор. Нурматов, Шодиев, Норхонов, Чемиртан каби ҳужумчиларимиз бор. Барчага имконият берамиз. Қолгани футболчининг ўзига боғлиқ.

"Қизилқум" билан ўйинда биз ўз айбимиз туфайли икки очко йўқотдик. Тасодиф эвазига Навоийда ғалаба қозона олмадик. Футболни 90 дақиқа ўйналади. Буни ҳар доим футболчиларга таъкидлайман.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика