Latest news

10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  0 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  5 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  20 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  9 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  5 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  5 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ" News

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Дербига хос қизиқарли ўйин бўлди. Бугун омад "Металлург"га кулиб боқди. Чунки биринчи таймда ҳам, гол ўтказгандан кейин ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин гол бир кирмаса қийин экан. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мен бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ. Уларнинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Улар баҳс сўнггига қадар охирагача курашишди. Футболда ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён юради. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугунги футбол учун миннатдорчилик билдириб қўйдим. Чунки уяладиган ўйин қилишгани йўқ. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Суҳроб Султонов ва Сайдулло Раҳматов коронавирус чиққани туфайли бугунги ўйинда нафақат майдонда, балки қайдномадан ҳам ўрин олишмади. Улар изоляция қилинган. АГМКда ярим жамоадан кўпроғи мазкур касалликдан ўтиб бўлишди.

Ҳужумчиларнинг самарадорлиги пастлиги? Учта ҳужумчига 4та гол? Бу албатта кам. Биз имкон қадар учала ҳужумчимиз хизматидан фойдаланяпмиз. Бугун ҳам уларда гол уриш учун имконият пайдо бўлганди. Ишлаяпмиз. Албатта ҳужумчиларнинг голли кўрсаткичи паст.

Ҳожимат Эркиновнинг кетиши? Бизда Ҳожимат Эркинов ижарада асосида ўйнарди. "Пахтакор" клуби уни ортга қайтарди. Унинг йўқлиги жамоамиз ўйинига катта таъсир қилди, демаган бўлардим. Албатта бизда яхши ўйнаб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Иқтидорли футболчи. "Пахтакор" ОЧЛ учун Эркиновни ортга қайтарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"га ва Ҳожимат Эркиновга индинга рестарт оладиган ОЧЛда омад тилайман", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов.


Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика