Latest news

19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  0 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  5 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  3 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  15 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  18 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди" News

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.



Бунда иштирок этган АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Иккита бир-бирига муносиб жамоа кураш олиб борди. Биринчи таймда "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик. Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ўйлайманки, ўйин кўпчиликка ёқди. Фурсатдан фойдаланиб йигитларга миннатдорчилик билдираман, чунки футболчиларимиз охиригача кураш олиб боришди. Ваҳоланки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


- Охирги учта турдан бери негадир АГМКнинг биринчи бўлимда ўйини чиқмаётгандек?

- "Локомотив" билан кечган баҳсда ҳар икки бўлимда яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Масалан, ЕЧЛ финалида "Бавария"нинг ҳам биринчи таймда ўйини қовушмади, ПСЖ ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Бугунги баҳсда иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Қолаверса тактикамиз ҳам иш берди.


- 1:1 натижасини сенсация деса бўладими?

- Бундай демаган бўлардим. Айтиб ўтганимдек, иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди. Футбол шуниси билан қизиқ. Гоҳ ютишинг, гоҳ ютқазиб қўйишинг мумкин. Бугун эса дуранг қайд этилди. Тўғри, бугун рақиб сафида Ғофуров, Ғуломов каби футболчилар ўйнамади, лекин "Навбаҳор" таркиби барибир кучли эди. 


- Акмал Шораҳмедов майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қисқа фурсат ичида ўйинлар ўтказяпмиз, бунинг натижасида таркибда ротация амалга ошяпти. Шу боис бугун Шораҳмедовга дам бердик. Қолаверса кўп футболчиларимиз касал бўлиб тузалишди ҳам. Сафимизда 11-12 нафар футболчи касал бўлиб қолди. Шу боис кўпчилик ҳали 90 дақиқага тайёр эмас.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика