Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!" News

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон Кубогидаги ўзим иштирок этган биринчи финални яхши эслайман. Ўша йили чемпионликни бой берган бўлсак-да, кубок финалида “Навбаҳор”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эдик. Ўша ўйинда 2-голга муаллифлик қилганман. Энг эсда қоларли финал деб 1997 йилги “Пахтакор”-“Нефтчи” учрашувини айтган бўлардим. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда биз ҳисобни тенглаштирганмиз – 2:2. Қўшимча таймлар белгиланган. Ўша пайтда “олтин қоида” амал қилар, яъни ким қўшимча вақтда тўп киритса ўйинга якун ясалар ва ўша жамоа ғолиб деб эълон қилинарди. “Нефтчи”да жуда қулай имконият бўлган ва улар гол урганларида ғолиб деб топилардилар. Лекин омад биз томонда бўлган. Учрашув якунланишига 2 дақиқа қолганда Андрей Акопянц томонидан киритилган тўп бизга кубокни тақдим этган.

​2003 йилги “Насаф” билан финал ҳам ёдимда қолган. Ўшанда 2-бўлимда майдонга тушгандим. “Пахтакор” 2:1 ҳисобида олдинга бораётганига қарамай, қаршиликлар ҳужумга зўр беришганди. 84-дақиқада мен ҳисобни 3:1 га етказганимдан кейингина, улар тақдирга тан беришганди.

​Бу йилги финалга келадиган бўлсак, мутахассис сифатида “Насаф”нинг имкониятлари яхшироқ деб ҳисоблайман. Сабаби, жамоанинг ҳозирги ўйини яхши шаклланган, таркиб бир неча йилдан бери стабил бўлгани учун ўйинчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунишади. Улар ярим финалда “Локомотив”дан устун келганлари ҳам кўп нарсани англатади. Лекин “Бунёдкор” иродали жамоа эканини ҳам унутмаслик даркор. Ўтган йили Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида сафарда “Ал Жаиш”, шунингдек, бу йилги саралаш баҳсида “Ал Жазира”нинг устидан қозонилган иродали ғалабалар фикримга далил бўла олади. Айтмоқчиманки, мен билган “Бунёдкор” ўз иродасини кўрсата олса, “қалдирғочлар” ўз мақсадларига эришишлари мумкин.

Тилагим, кубокни ким олишидан қатъий назар, ОЧЛ мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишсин. Бу йил бирорта ҳам клубимиз гуруҳ босқичидан чиқа олмагани, қитъадаги рейтингга салбий таъсир кўрсатди. Шу боисдан ҳам мақсад фақат мамлакат кубоги эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!", - дейди Миржалол Қосимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика