Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  8 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз деган умиддаман» News

Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз деган умиддаман»

"Истиқлол"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси дея топилган Йован Жокич иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Ўйин кутилганидек қизиқарли ва шиддатли ўтди. Буни кечаги матбуот анжуманида ҳам таъкидлаб ўтгандим. Кеча айтганимдек, АГМК мухлислар учун ғалабага ўйнади ва жамоа ғурурини ҳимоя қилиш учун ҳам курашди. АГМК мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Биз биргина мухлис бизга ишқибозлик қилса ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Албатта бугунги баҳс ҳам оғир бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, "Истиқлол" клубини плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан жамоамиз номидан табриклайман.

Биз жойлашган "квартет" жуда кучли гуруҳ эди. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Хаттоки "Ал Ҳилол"дек кучли жамоанинг тақдири бошқа гуруҳдаги ўйинга боғланиб қолди.

Мусобақани юқори даражада ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт эса давом этади. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Худо хоҳласа бу йил чемпионатда яхши ҳаракат қилсак, Инша Аллоҳ келаси мавсумда яна ОЧЛ мусобақасида кўришамиз, деган умиддаман". 

— Деярли 3 ҳафта давомида зич тақвимда 6та учрашув ўтказилди. Шундай бўлсада футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?

— Биз ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз. Бунинг учун бизга бироз вақт керак. Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга раҳмат айтаман ҳамда уларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашишди. Бизни чемпионат ўйинлари кутмоқда. Дам олишга вақт йўқ. Лекин шунга қарамасдан йигитлар бўлажак ўйинларга тайёр. Биз жиддий гуруҳдан ўрин олиб, кучли жамоалар билан ўйнадик ҳамда бу футболчиларга ўзига хос мактаб бўлди ва ушбу мусобақа уларни келажакда ўсишларига ёрдам беради, деб ўйлайман.

— Жамоаингиздаги барча футболчиларга имконият бердингиз. Хусусан ёш футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бу жиҳат уларга келажакда ас қотадими?

— Албатта бу ас қотади. Бундай нуфузли мусобақада кучли жамоалар билан беллашиш, курашиш уларга келажакда футболчи сифатида ўсишларига ёрдам беради. Улар ҳам мусобақадаги иштирокидан тўғри хулоса қилиб, қаерга интилиш кераклигини тушуниб олишади, деб ўйлайман. Спорт бу курашиш дегани. Доим юқорига курашиб, чўққига интилиш керак.


Йован Жокич: "Афсуски гуруҳдан чиқолмадик. Бу футбол. Келаси йили яна ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда бизни чемпионат кутмоқда ва барча диққат-эътиборни Суперлигада яхши иштирок этишга қаратамиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика