Latest news

10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  2 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  5 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  89

Миржалол Қосимов "Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот" News

Миржалол Қосимов "Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот"

ОКМК ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Яхши ўйин бўлди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Муҳими ғалаба қозондик ва керакли уч очкони қўлга киритдик. "Турон" бугун яхши ўйин намойиш этди.

- Олдинда "Сепахон"га қарши меҳмондаги ўйин кутиб турибди. Жароҳатланган футболчилар сафардаги учрашувга боришадими?

- Жароҳатидан фориғ бўлмаган футболчилар даволаниши керак. Жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар сафарга йўл олишади. Ҳозирги кунда ёшларни ҳам таркибга жалб этяпмиз. Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот. Ушбу муаммолардан тўғри хулоса чиқарамиз.

- Ўзбекистон кубоги финалига чиққани сабаб ОКМК кейинги мавсум Осиё чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Финалга қандай тайёргарлик кўриляпти?

- Олдиндан бир нима демайман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Кейинги учрашувимиз "Сепахон"га қарши ва Эрондаги учрашувни яхши ўтказиб олишимиз керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика