Latest news

11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  0 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  3 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  8 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  4 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  6 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  3 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди" News

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Миржалол Қўшоқович, бугунги ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бунгача охирги марта 13 март куни расмий учрашувда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушгандик. Шундан сўнг орадан уч ой ўтиб яна ўйин ўтказдик. Оғир ўйин бўлди. Биринчидан, меҳмонда тўп тепдик. Иккинчидан, карантин барибир ўз таъсирини кўрсатди. Шунга қарамай йигитларга раҳмат, жамоам мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди. Шу темпда давом этсак, ўйиндан ўйинга янада яхшироқ бўлиб борамиз. Шу ўринда жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Орадан 11 йил ўтиб АГМК Навоийда ғалаба қозонди. Бу статистикадан хабарингиз бормиди? 

- Футболда ҳамма ўз ишини қилгани маъқул. Менинг вазифам жамоани бўлажак баҳсларга тайёрлаш. Журналистларнинг иши эса рақамларни ҳисоблаш ва статистика юритиш. Шу боис доим ҳам статистикани кузатиб бора олмайман. Сиз айтган маълумотдан эса тўғриси хабарим йўқ эди. Лекин барибир эшитиш ёқимли бўлди. 


- АГМК рақибга нисбатан кўп жиҳатдан кучлироқ кўринди. Шунга қарамай фақат битта гол урди. Бу ҳақда фикрингиз? 

- Барибир қисқа фурсат ичида зўр тайёргарлик кўриш қийин. Аммо бугун ўйинни бошқара олдик. Вазиятлар яратишда давом этсак, ҳали яна голлар бўлади. Уч ой кучли ритмда футбол ўйналмагани барибир ўз таъсирини кўрсатади. Иккита чемпионат орасида одатда жамоалар бир ой ёки йигирма кун дам олишади. Ҳозир эса танаффус уч ойни ташкил этди ва бу жуда катта вақт.


- АГМКнинг бу йилги мақсади қандай? 

- Ҳар бир учрашувда майдонга тушиб жанговор ўйин кўрсатиш, ғалаба қозониш ва шу орқали олмалиқлик мухлисларни хурсанд қилиш.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика