Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  0 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди" News

Миржалол Қосимов: "Ишламаган одам хато қилмайди"

ОКМК ҳамда "Сурхон" ўртасидаги баҳсдан (2:3) сўнг мезбон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Қўрққанимиз содир бўлди. Уччала гол қарши ҳужум орқали содир бўлди. Айб ўзимизда. Қолаверса, катта танаффуслардан сўнг қайтиш қийин бўлади. Жисмоний тайёргарликда муаммолар бор. "Сурхон"ни табриклаймиз ва хатолардан хулоса чиқариб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз".

- Мураббий сифатида ўсишдан тўхтаб қолгандексиз. Баъзилар жамоани, муҳитни ўзгартириб, фаолиятида бурилишлар амалга оширади.

- Олдинда қиладиган ишларимиз жуда кўп. Бугун биздан қандай натижа кутгандингиз... Бу футбол, шунақаси бўлиб туради. Ишламаган одам хато қилмайди. Биз яхши натижаларга эришсак, бу ҳақида ёзмайсизку... Ҳали олдимизда катта ишлар бор, Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Бу мағлубият билан бизни эрга уриб ташлашни кераги йўқ. Тилни суяги йўқ.

- Олмалиқ жамоаси дастлабки 20 дақиқада жуда яхши ўйнади, гол ҳам урди, лекин рақибнинг голидан сўнг ОКМК футболчилари майдонда кўринмай қолишди.

- Фақат бугунмас, аввалги баҳсларда ҳам хотиржамликка берилганмиз. Футболда туриб ютишнинг иложи йўқ. Харажат қилмасдан фойда қилишга уриндик ва бу қимматга тушди.

- Виталий Денисовни ҳурмат қиламиз, аммо у бугунги баҳсда яхши ўйин кўрсата олмади.

- Фикрингизга қўшиламан, уни биринчи таймдан кейиноқ алмаштирмоқчи эдим. Унга яна 5-10 дақиқа имкон бердим, бироқ рақиб ўзгаришга имконият бермади ва бу жуда тез содир бўлди.

- Ислом Тўхтахўжаев жамоага қай даражада мослаша олди?

- Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ҳали жисмонан тайёр эмас. Бунга вақт керак. Кейинги ўйинлар орқали формамизни тиклаб оламиз.

- Хуршид Ғиёсов сўнгги ўйинларда пассив кўриняпти, уни "бонка"га олиш вақти келмадими?

- Шу "бонка"ни топа олмаяпман (кулади). Ҳаёт давом этади. Ҳар соҳада ерда юриш керак. Футболни яхши кўриш лозим. Шунда жароҳат бўлмайди, хатолар ҳам.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика