Latest news

17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  6 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2

Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди" News

Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган АГМК — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Аввало барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Ватанимизнинг мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайман. Бугун ажойиб ва ҳужумкор футбол гувоҳига айландик. Ўйин қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди. Ҳар иккала жамоада голли вазиятлар кўп бўлди. Агарда тезроқ учинчи голни киритганимизда, баҳсни хотиржам якунлардик. Кубок ўйини яқинда ўтказганимиз сабабли бугун жамоамизда чарчоқ сезилди. Барибир футболни алдаб бўлмайди. Биз "Сурхон"га нисбатан бир кун кеч ўйин ўтказдик ва учрашув экстра таймларгача чўзилгани бугунги баҳсда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсирини кўрсатди. Жамоа тўлиқ тикланишга улгурмаганди. Шу боис ҳам ўйинда тўлиқ назоратни ушлаш қийин бўлди. Лекин шунга қарамай жамоам бугун охиригача курашди. Футболчилар ўзларида куч топиб, кўплаб вазиятлар яратишди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. АГМК айнан мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди. Бу ўйин энди тарих. Биз эндиликда кубок доирасидаги "Андижон"га учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз", деди олмалиқликлар бош мураббийи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика