Latest news

11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  0 11:35Родри яна жароҳат олди  0 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   0 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   3 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  3 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  6 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10

Миржалол Қосимов: "Футболда рақибни танлаш керак эмас" News

Миржалол Қосимов: "Футболда рақибни танлаш керак эмас"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - ОКМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Биз учун жуда-жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувдан олдин рақибни менсимай майдонга тушиш тўғримаслигини уқтиргандим. Бу руҳият билан боғлиқми билмайман. "Арсенал" Чемпионлар лигасида қанақа ўйнадию, АПЛда дуранг ўйнаб қўйди. Ҳар бир баҳсга тайёр бўлиш шарт. Рақибни танлаш керак эмас. 

Аввало биз мухлислар учун ўйнаймиз, стадионга келганлар ўз жамоасининг ўйинидан завқ олиб уйига қайтиши керак. "Динамо" билан учрашув биринчи таймида яхши ўйнай олмадик деб ўйлагандим. Аслида бугунги баҳсга руҳан тайёр бўла олмаган эканмиз. Футболда охирги сониягача ўйнаш шарт. 

"Хоразм"ни яхши ўрганиб чиққандик, тўп билан муомала қилишда устунликка эриша оладиган жамоа. Бугун ўйинимиз яхши чиқмади, "Мерседес Бенз"да ҳам битта деталь ишдан чиқса бу "Мерседес Бенз" бўлмай қолади. Битта эсда қоларли вазият охирги 10-15 дақиқалик ва ғалаба голи.  

Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз, насиб қилса кейинги баҳсларда бундан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз", - деди Миржалол Қосимов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика