Latest news

21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  0 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  40 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0

Миржалол Қосимов: "Футболчиларга "Бунёдкор"нинг логотипидаги юлдуз қаердан пайдо бўлиб қолганини тушунтириш орқали уларни ўзгартирдим" News

Миржалол Қосимов: "Футболчиларга "Бунёдкор"нинг логотипидаги юлдуз қаердан пайдо бўлиб қолганини тушунтириш орқали уларни ўзгартирдим"

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги "Бунёдкор" - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Финалга яна бир қадам ташлаганимиздан хурсандман. Биринчи бўлим аввалида учрашувни ёмон бошламадик. Аммо футболда шундай нарса бор, ҳар доим руҳан тайёр туриш лозим. Футболчиларда биринчи учрашув натижаси мияларида қолгани сезилиб қолди ва бироз ўйин тизгинини қўлдан чиқардик.
Бугун биринчи таймда бир қатор футболчиларни танимадим. Улар ўз имкониятлари даражасида ўйнай олишмади. Танаффусдан эса улар билан гаплашиб олдик ва иккинчи бўлимда вазият ўзгарди.

- Мухлислар камлиги ўйин сифатида қандай таъсир қилади?
- Авваламбор футбол мухлислар учун ўйналади. Биринчи бўлимда очиқ футбол бўлди. Биз энди ўз ўйинимизни кўрсатиб уларни стадионга қайтаришга ҳаракат қиламиз.

- Истайсизми йўқми, мухлислар, журналистлар учун Қосимов - Абрамов тўқнашуви мавжуд. Сиз бу учрашувга жамоаларни тўқнашуви сифатида қарадизми, ёки Абрамов билан принципиаль баҳсга тайёргарлик кўргандекми?
- Бугунги ўйинга мен учун "Бунёдкор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги сифатида қарадим. Мени бу нарсаларни ҳеч қачон қизиқтирмаган. Бу журналистлар ёки мухлислар учун қизиқдир. Барчанинг ўз фикри бор.

- Жамоани жуда қийин ҳолатда қабул қилиб олгандиз. Ҳозир эса жамоа анча ўзини ўнглаб олди. Шу ўтган вақт мобайнида сиз айнан ниманинг ҳисобига вазиятни яхши томонга ўзгартира олдингиз?
- Аввало футболчилар билан алоқани кучайтирдим. Алоқа орқали жамоани ўзгартирдим. Уларга керакли маслаҳатлар, қаерда хато ва камчиликларга йўл қўйишаётгани ҳақида тасвирлар орқали тушунтирдим. Шунчаки қуруқ гап орқали уларга буни тушунтириш қийин бўлардим. Эшитиб, кейин қулоғидан чиқиб кетиши мумкин. Шунга урғу бердим. Кейин эса "Бунёдкор"да ўйнаётгани, бу жамоа шарафини ҳимоя қилаётганда масъулият билан ўйнаш кераклигини таъкидладим. Кўкрагидаги клуб логотипи ва ундаги бир юлдузча ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганини тушунтирдим. Бунинг замирида нафақат уларни ёки клубни, бошқа ўйнаб кетган ва шу жамоага жон куйдирган бир қатор инсонларни меҳнати синганини тушунтирдим. Уларни миясига шу нарсани сингдиришга уриндим. Қайси жамоада ўйнаётганини ва жамоа шаънини тўлиқ ҳис этиши учун уларга буни яхши тушунтиришга ҳаракат қилдим.

- Август ойида терма жамоамизни муҳим ўйин кутиб турибди. Шу муносабат билан терма жамоа бош мураббийи Бабаян сизга баъзи футболчиларни бу позицияда эмас, бошқа нуқтада, ёки бу футболчини тўлиқ эмас, балки бир тайм ўйнатишни сўраса қандай йўл тутасиз?
- Биз терма жамоага футболчи етказиб берамиз. Истаган футболчисини чақириши мумкин. Лекин "Бунёдкор"ни ўз йўналиши ва мақсади бор. Масалан Газзаев ёки Моуриньюга бирор мураббий шу талабни қўя олармикан ёки улар бунга қандай жавоб қайтараркин? "Бунёдкор"дан хоҳлаган футболчини таклиф этишлари мумкин. Аммо "Бунёдкор"ни ўз йўналиши бор ва бизларни ҳам ҳурмат қилишлари керак.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика