Latest news

22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  1 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  0 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  2 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  3 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  3 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0 20:53Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"  5 20:43Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"  1 20:30"Ал Фейха" — "Ал Қодисия". Смоллинг, Шукуров ва Аубамеянг асосий таркибда  0 20:25Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади  15 20:21"Арсенал" — "Брентфорд". Райс асосий таркибда, Эдегор ва Сака захирада  4 20:18Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди  9 19:48Сергей Лебедев: "Рақибнинг фарқи йўқ, фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  2

Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз? News

Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз?

Улар биргаликда "Спартак" гегемониясига чек қўйишган.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов 1995 йилда Владикавказнинг "Алания" жамоаси сафида амалдаги Грузия президенти билан бирга ўйнаган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Грузиядаги сайловчилар коллегияси Михаил Кавелашвилини мамлакат янги президенти этиб сайлади. "Грузия орзуси" ҳукмрон партияси томонидан илгари сурилган 53 ёшли депутат президентлик лавозимига ягона номзод эди. Грузия марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайлов комиссиясининг 300 нафар аъзосидан 224таси Кавелашвилига овоз берган.


Қизиғи шундаки, Кавелашвили сиёсий фаолиятини бошлашдан аввал футболчи бўлган. Михаил Кавелашвили 1971 йил 22 июлда Грузиянинг Болсини шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини Тбилисининг "Локомотив”ида  бошлаган ва фаолияти давомида Грузия, Россия, Англия ва Швейцария клубларида тўп тепган. Кавелашвили Тбилисининг "Динамо" клуби билан бирга 6 маротаба Грузия чемпиони бўлган. 1995 йилда "Алания" сафига кўчиб ўтган ва Владикавказ клуби сафида Россия чемпионига айланган. Кавелашвили 24та учрашувда иштирок этиб, 12та гол уришга эришган. 1996 йилда футболчи "Манчестер Сити"га ўтади. "Сити" мавсум якунларига кўра Чемпионшипга равона бўлади. Грузиялик футболчи "Сити"нинг янги мавсумд қайдномасидан жой олмади, сабаби у Премьер-Лигада етарлича ўйинларда иштирок этмагани сабабли биринчи дивизионда майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Шундан сўнг, "Сити" Кавелашвилини Швейцариянинг "Грассхоппер" жамоасига ижарага беради. Қаҳрамонимиз фаолиятидаги кейинги мавсумларни Швейцариянинг "Сьон", "Люцерн", "Цюрих", "Арау" ва "Базель" каби жамоаларда ўтказади, аммо 2004 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Алания" сафида ижарада ўтказади ва бор-йўғи бешта ўйинда майдонга тушади. Грузия терма жамоаси сафида 45 ўйинда майдонга тушган ва 9 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган.


Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг сиёсий фаолиятини бошлайди. Михаил Кавелашвили 2015 йилда Грузия футбол федерацияси президентлигига номзодини қўйишни режалаштирган эди, аммо олий маълумоти йўқлиги сабабли сайловда иштирок эта олмаган. Ҳукмрон "Грузия орзуси" партиясидан Грузия парламентининг IX, X ва XI чақириқлари депутати бўлган. 2016-2022 йилларда парламентнинг Спорт ва ёшлар ишлари қўмитаси раислик вазифасини бажарган. 2022 йилда Кавелашвили ва "Грузия орзуси"нинг бошқа аъзолари Ғарбга қарши кескин риторикаси билан ажралиб турадиган "Халқ кучи" номли алоҳида парламент фракциясини ташкил этишди. 2024 йилда у ўз партияси томонидан Грузия президентлигига номзод этиб кўрсатилди.


ОКМКнинг "Динамо"га қарши кечган учрашувдан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовдан собиқ жамоадоши ва амалдаги Грузия президенти ҳақида сўрадим.

- Миржалол Қўшоқович сизга бир саволим бор эди.

- Хўш.

- Хабарингиз бор бўлса керак, "Алания"да сиз билан бирга тўп тепган Михаил Кавелашвили декабрь ойида Грузиядаги президент сайловларида ғолиб бўлди. Кавелашвили билан 1995 йилги мавсумда бирга тўп тепгансизлар. Айнан ўша мавсумда "Алания" чемпионликни қўлга киритганди. Кавелашвили 12та гол билан жамоа тўпурари бўлган. Сиз эса ўша мавсумда жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлгансиз(10та гол + 12та ассист). Ўша мавсум ва Кавелашвили билан бирга ўйнаш қандай бўлган эди? Шу ҳақда бироз айтиб бера оласизми?

- Ҳа, Мишани эслайман. Биз ўша мавсумда чемпион бўлгандик. Яхши ҳужумчи эди, ўта юқори техникага эга тезкор. Биласанми, ўша мавсумда "Алания" сафида грузиялик футболчилар кўп эди ва айнан ўша авлод жуда кучли бўлганди. Барча грузинлар юқори техникали ва маҳоратли эдилар. Кавелашвили "Алания"дан сўнг Швейцарияга кетган эди.

- "Алания"дан кейин ҳам Кавелашвили билан гаплашиб турганмисизлар? Ҳозир у билан алоқангиз борми?

- Йўқ. У сиёсатчи-ку, биз эса оддий инсон бўлсак. Балки Ўзбекистонга келиб қолса, бизни ҳам чақирар (ҳазиллашади — таҳририят).


Энди бироз "Алания" жамоасининг 1995 йилги мавсумига тўхталсак. Владикавказнинг "Алания" жамоаси 1995 йилги Россия чемпионати олтин медалларини қўлга киритади. Валерий Газаев бошчилигидаги жамоа "Спартак"нинг гегемонлигига чек қўяди. Жамоа мавсум давомида 22та учрашувда ғалаба қозониб, 71 очко билан мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасидан жой олади.

Ўша мавсумда "Алания" таркибида Кавелашвилидан ташқари Муртази Шелия ва Иосия Гришикашвили каби грузиялик футболчилар жамоа таркибида бўлишган. Муртазия Шелия ҳам Кавелашвили каби "Алания"даги муффавақиятли мавсумларидан сўнг "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган.

Валерия Газзаев жамоаси ўша мавсумда ажойиб таркибга эга бўлган. Омари Тетрадзе, Бахва Тедеев, Игорь Яновский ва Назим Сулейманов каби футболчилар Қосимов билан бирга Россия чемпионлигини қўлга киритишган.



Қосимовнинг тарихий голи

1995 йили 12 сентябрь куни УЕФА Кубоги доирасида "Ливерпуль" билан тўқнаш келади. Учрашувнинг 20-дақиқасида мерсисайдликлар ҳимоячиси Марк Райт рақибини қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатади ва бош ҳакам "Ливерпуль" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилайди. Миржалол Қосимов эса ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол этади. Владикавказ жамоаси биринчи бўлиб ҳисобни очганига қарамай, якунда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишади. Англияда ўтказилган жавоб учрашувида эса 0:0 ҳисоби қайд этилади.




Rating: +6   

Comments

+4   
10 apr 13:44:44
Chust futbol
Миржалол Қосимов Ўзбекистондаги 1 чи рақамли футболчи. Футболимиз фахри.
+2   
10 apr 16:56:01
black wolfe
шу инсон энг куп титул ютган инсон хисобланади.Узбда энг кузга куринган футболчи афсона.
+1   
10 apr 17:09:53
Бахтиёр Ашуров
Бир сўз билан: Афсона!
+1   
10 apr 13:36:38
Burhonbek Abdumo'minov
Qosimovga yarashaveradi Afsona har tomonlama afsonadir
   
11 apr 02:48:13
Умиджон
Афсона
   
10 apr 18:42:05
Дильшод
Ўша йили, Қосимов чемпионат бошлангандан кейин 2 ярим ой ичида, 10 та гол, 12 та асист қиб ташаганди, адашмасам май ойи охирларида травма олиб, бир ярим йил ўйнамаганди, агар чемпионат охиригача травмасиз борганда тасаввур қивурин, қанақа результат қилишни, машхур футбол журналисти, хозирда рахматли Василий Уткин, “агарда Миржалол 25 йил кейин туғилганида, бунақа талант Гвардиола Барселонасмда ўйнаши керак эди”, деб айтган.

Бизнинг футболда иккита ҳақиқий “Ўзбекистон фахри” бор, бири Миржалол Қосимов, иккинчиси Сервер Джепаров (икки бора осиёнинг энг яхши футболчиси)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика