Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  122 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Миржалол Қосимов: "Энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" News

Миржалол Қосимов: "Энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- "Локомотив" жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда жамоамиз умуман футбол ўйнамади. Оғир ўйин ва узоқ парвоз футболчиларга таъсир қилди деб ўйлайман. Икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Лекин танаффусдан кейин уйғонганимизда поезд кетиб бўлганди. Соврин ютиш учун зўр имконият пайдо бўлганди. Бироқ футболчиларни тикланиш жараёнини яхши ўтказа олмаганимиз панд берди. Ҳаёт давом этади.

Жамоамизда фақат Жасур Ҳасанов ўйнамайди. Футболни жамоавий ўйналади. Бизда янги жамоа, футболчилар ўзаро тил топишиши, чизиқлар орасидаги боғламлар ишлаши учун маълум вақт керак бўлади. Биринчи бўлимда жамоамиз томонидан деярли ҳеч қандай ҳаракат бўлгани йўқ. Бугунги ўйиндан тўғри хулоса чиқарамиз. Ҳар бир учрашув бизга озуқа беради.

Ҳимоядаги муаммолар? Чемпионатгача янги футболчилар келиши ёки келмаслигини вақт кўрсатади. Янги футболчиларни олиш имконияти паст. Чунки жуда ҳам қисқа фурсат қолди. Ҳозирча учта ўйин ўтказдик. Агарда уларни таққослайдиган бўлсак, бугун энг ёмон учрашувимиз бўлди. Ҳимоячиларимизнинг барчаси бошқа-бошқа жамоалардан келишган. Ўзаро ўйин кўникмаси пайдо бўлиши учун амалиёт ва вақт керак бўлади. Чемпионатга қадар мазкур муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Чемпионат бошлангунга қадар бу мағлубиятларни кўтариб юриш осон эмас. Ҳозиргина кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугун шоҳсупада сизлар бўлишларингиз мумкин эди дея айтдим. Ўз мухлисларимиз олдида ноқулай ҳолатда қолдик. Бу мағлубиятлар бизни чемпионатга янада яхшироқ ва жиддийроқ тайёргарлик кўришимизга ундайди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика